Heather Samuel
Ҳеатҳер Барбара Самуэл (1970-йил 6-июлда туғилган) — 100 ва 200 метрга югуриш бўйича Антигуа ва Барбудалик нафақадаги спринтер. 1990-йилда у Марказий Америка ва Кариб денгизи ўйинларида 100 метрга югуришда кумуш ва 200 метрга югуриш баҳсларида бронза медали билан иккита медални қўлга киритган[1].
| Медал сони | ||
|---|---|---|
| Енгил атлетика | ||
| CАРИФТА Ёшлар (У20) | ||
| Олтин | 1989 Бридгетоwн | 100 метр |
| Панамерика ўйинлари | ||
| Бронза | 1995 Мар дел Плата | 100 метр |
| Марказий Америка ва Кариб денгизи ўйинлари | ||
| Кумуш | 2002 Сан Салвадор | 100 метр |
| Бронза | 2002 Сан Салвадор | 200 метр |
Самуэл 1991-йилдан 1994-йилгача Кентуcкй штати Муррай шаҳридаги Мюррей штат университетида спринтер бўлган. 2004-йилда у Мюррей штат атлетика шон-шуҳрат залидан жой олган[2][3]. Унинг Жаҳон чемпионатидаги дебюти 1993-йилда, 1993-йилги Жаҳон чемпионатида 100 ва 200 метрга югуриш бўйича бўлган. Иккала йўналишда ҳам у финалга чиқа олмаган. Ўша йилнинг май ойида Самуэл Индианаполисда 11,20 сония натижа қайд этиб, 100 м масофага югуриш бўйича энг яхши натижасини кўрсатган. Келгуси йилнинг май ойида у Атлантада 200 метрга югуриш баҳсларида 23,20 сония натижа кўрсатган. Бу натижани у ўзининг фаолиятида энг яхши натижа сифатида ёзиб қўйган.
1995-йилда Самуэл фаолиятидаги ягона Марказий Америка ва Кариб денгизи чемпионлигини қўлга киритган[4]. У Жаҳон чемпионатида яна иккита мусобақада қатнашган, бу мусобақаларда у олдингилари каби финалга чиқа олмаган. бу натижа 1997-йилги Жаҳон чемпионатида ҳам такрорланган.
1999-йилда у ёпиқ иншоотлардаги жаҳон чемпионатида дебют қилган ва ўша йили жаҳон чемпионатида фақат 100 метрга югуриш мусобақаларида иштирок этган. У 100 метрга, шунингдек, 2000-йилги Ёзги Олимпия ўйинларида жаҳон даражасидаги 200 метр ва 2001-йилги ёпиқ иншоотлардаги Жаҳон чемпионатида 60 метрга югуриш баҳсларида иштирок этган аммо яна финал босқичига чиқа олмаган. Бироқ, у 1990-йилдаги Марказий Америка ва Кариб денгизи ўйинларидаги муваффақиятини такрорлаб, яна кумуш ва бронза медалини қўлга киритган[1].
2003-йилда у 2003-йилги ёпиқ иншоотлардаги жаҳон чемпионатида 60 метрга югуриш баҳсларида ярим финалга чиқган, бу унинг халқаро енгил атлетика мусобақасидаги энг яхши натижаси бўлган. 2003-йилги Жаҳон чемпионати ва 2004-йилги Ёзги Олимпия ўйинларида муваффақияциз иштирок этган. У 2004-йилдан бери мусобақаларда иштирок этмайди.
- ↑ 1,0 1,1 Cентрал Америcан анд Cариббеан Гамес (Wомен) — ГБР Атҳлетиcс
- ↑ „Wестерн трйинг то селл 5,000 сеасон тиcкец“, Ассоcиатед Пресс ат Тҳе Ҳарлан Даилй Энтерприсе, Май 28, 1992.
- ↑ „Муррай Стате Атҳлетиcс Ҳалл оф Фаме“ (аccессед Марч 17, 2011).
- ↑ Cентрал Америcан анд Cариббеан Чампионшипс (Wомен) — ГБР Атҳлетиcс