Ҳеч нарса, ҳеч нима — ҳар қандай сифатнинг , муайян объектнинг ва умуман бор бўлган нарсаларнинг йўқлигини, мавжуд эмаслигини ифо-даловчи фалсафий тушунча. У мавжудлик, борлиқ, нимадир деган тушун-чаларнинг қарама-қаршиси. У — йўқликдир. Йўқлик — Ҳеч нарсадир. Борлиқ тушунчаси ниманингдир мавжудлигини ифодаласа, йўқлик тушунчаси эса ўша жойда ниманингдир мавжуд эмаслигини англатиб, ниманинг акси бўлган Ҳеч нарсани ифодалайди. Йўқликдеб ўтмишдаги ва келажақдаги ҳодисаларнинг ҳозирги замонда (айнан шу вақт-да) йўқ эканлигига қўллаш мумкин. Бугунги ҳодиса кеча йўқ эди, аммо потенсиал (имкониятдаги) борлиқ сифатида мавжуд эди. Эртанги ҳодиса ҳам ҳозирча йўқлик, аммо потенсиал борлиқдир. Биз ўтмишни бугунги кунда қолдирган изига қараб, келажакни эса бугунги ҳодисалардаги ўзгариш суръатига ва тенденсияларига қараб фараз қиламиз. Бугунги воқелик эртага эса йўқликка айланади, бугун тирик бўлган кўпгина жониворлар эртага ўлик бўлади. Мутлақ йўқликнинг ўзи йўкдир. Ҳеч нарса ни гносеологик маънода ҳам тушуниш мумкин. Биз йўқ деб ҳисоблаган объектлар ҳозирча бизнинг фикр доирамиздан (билиш чегарасидан) четда қолган бўлиши ҳам мумкин. Ўтган асрларда электромагнит май-донининг , кўпгина элементар зар-раларнинг мавжудлиги ҳақидаги тасаввурлар йўқ эди. Аниқроғи, биз уларнинг мавжудлигини билмас эдик. Улар биз учун "йўқлик" ҳисобланар эди.

Ҳеч нарса тушунчаси ҳақида қадимдан мутафаккирлар фикр юритиб келишади. Демокрит ҳаракат ва ўзгаришлар бўлиши учун борлиқ (атомлар) ва бўшлиқ (Ҳеч нарса) бўлиши лозим, деб таъкидлаган. Софист Горгий Ҳеч нарса бор-лиқнинг тескари томонидир дейди. Платон ва Аристотел фикрича, Ҳеч нарса ўз-ўзича имконият, пассив боғлиқлик бўлиб, бу сифатлар ҳар бир конкрет нарсада мужассамлашган бўлади. Пло-тин фалсафасида Ҳеч нарса, яъни йўқлик ёмонлик билан айнанлаштирилади. Шарқ фалсафасида, калом таълимотида, Форобий ва Ибн Сино асарларида Ҳеч нарса азалий борлиқсан ташқаридаги ирода сифатида талқин этилади ва у ҳамма нарсанинг ибтидоси ва интиҳосидир деб таъкидланади. Ҳаёпг фалсафасица ҳамма балолар йўқликдан келиб чиқади, дейилади.

Гегел "Мантиқ фани" асарида Ҳеч нарса соф борлиқнинг қарама-қаршиси, категориялар ҳаракатининг дастлабки босқичидир деб ҳисоблаган. ХИХ аср охири — ХХ аср бошларига келиб анъанавий метафизика таълимотининг сусай-иши туфайли Шопенгауэр, Ницше, Бергсон томонидан Ҳеч нарса маъносиз тушунча сифатида фалсафий истеъмолдан чиқариб ташланди. Аммо, замонавий космологик консепсияда ҳамма нарса ўша Ҳеч нарсадан вужудга келган дейилади. Шундай экан, Ҳеч нарса аслида ҳамма нарсанинг ибтидоси ва институти-ҳоси, асоси ва давомчиси, сабабчиси ва оқибати, яратувчиси ва йўқотувчисидир.

Адабиёт

  • Ал -Фараби, Философские трак-татн, Алма-Ата, 1970;Тураев Б.О., содержание пространства и времени в прошлом и настояшем, в кн. Классическая наука Сред-ней Азии и современная мировая сивилизация, Т., 2000; Подолннй Р., Ҳеч ни-манингўзи нима?, Т., 1987;Тўраев Б.О., Каримов Б.Р., Ҳозирги замон фанларида имконият муаммолари, Т., 1993.