Hedy Lamarr
Ҳедй Ламарр (туғилган пайтдаги исми Ҳедwиг Эва Мариа Киэслер; 1914-йил 9-ноябр, 2000-йил 19-январ) австриялик ва америкалик актриса ҳамда ихтирочи. Муваффақиятли кино юлдузи сифатида танилган бўлса-да, у Иккинчи Жаҳон уруши даврида радио бошқарув тизимини ихтиро қилган.
| Ҳедй Ламарр | |
|---|---|
|
Ламарр 1944-йил | |
| Таваллуди |
Ҳедwиг Эва Мариа Киэслер 9-ноябр 1914-йил Вена, Австриа-Венгрия |
| Вафоти |
19-январ 2000-йил (85 ёшда) Cасселберрй, Флорида, АҚШ |
| Касби |
|
| Фаолият йиллари | 1930–1958 |
| Турмуш ўртоғи |
|
| Болалари | 3 |
Чехословакияда қисқа эпизодли кино фаолиятидан сўнг, шу жумладан мунозарали романтик драма Эcстасй (1933) филмида иштирок этгач, у биринчи эри Фредрих Мандлдан қочиб, яширинча Парижга кўчиб ўтди. Лондон орқали саёҳат қилиб, у Лоуис Б. Маер билан учрашди ва Маер унга Голливудда кино шартномасини таклиф қилди. Ламарр романтик драма Алгиэрс (1938) филмидаги роли билан кино юлдузига айланди[1].
У Ғарб филми Боом Тоwн (1940) ва драма Wҳите Cарго (1942) орқали янада катта муваффақиятга эришди. Ламаррнинг энг муваффақиятли филми диний эпик Самсон анд Делилаҳ (1949) бўлган[2]. У 1958-йилда ўзининг сўнгги филми чиққунча телевизион ишларда ҳам иштирок этди. 1960-йилда у Ҳоллйwоод „Шон-шуҳрат хиёбони“да юлдуз билан тақдирланди.
Иккинчи жаҳон уруши бошида, бастакор Георге Антҳеил билан бирга, Ламарр Иттифоқчиларнинг (Антигитлер коалицияси) торпедолари учун радио бошқарув тизимини ихтиро қилди. Бу тизим тарқалиш спектри ва частота сакраши технологияларига асосланган бўлиб, Берлин-Рим ўқи томонидан радио сигнални бузиш (радио жамминг) таҳдидини бартараф этишга қаратилган эди. Ушбу ёндашув „Махфий алоқа тизими“ сифатида ишлаб чиқилган бўлиб, қуролни бошқариш учун сигнални бир нечта частоталар бўйлаб тарқатиш орқали хавфсиз ва бузишга чидамли алоқа таъминлашни мақсад қилган эди[3][4][5][6].
Шунга ўхшаш технология фақат 1962-йилдан бошлаб амалий тизимларда қўлланила бошланди[7]. Унинг тамойиллари бугунги кунда симсиз алоқа тизимларида, жумладан Блуэтоотҳ ва Wи-Фи нинг илк версияларида, маълумотларни ушлаш ва шовқиндан ҳимоя қилиш учун қўлланиладиган тарқалиш спектри технологияларида ишлатилади[8][9][10].
Манбалар
- ↑ Северо, Ричард. „Ҳедй Ламарр, Султрй Стар Wҳо Реигнед ин Ҳоллйwоод оф 30с анд 40с, Диэс ат 86“. Тҳе Неw Ёрк Тимес (2000-йил 20-январ). Қаралди: 2018-йил 24-декабр.
- ↑ Ҳаскелл, Моллй. „Эуропеан Эхотиc“. Тҳе Неw Ёрк Тимес (2010-йил 10-декабр). 2018-йил 8-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2012-йил 26-июл.
- ↑ „Ҳедй Ламарр │ Тҳе Натионал Инвенторс Ҳалл оф Фаме“ (эн). www.инвент.орг (2025-йил 3-август). Қаралди: 2025-йил 4-август.
- ↑ Кристй „2024 Ҳедй Ламарр“ (эн-УС). Wирелесс Ҳисторй Фоундатион (2024-йил 23-октябр). Қаралди: 2025-йил 4-август.
- ↑ „Биограпҳй: Ҳедй Ламарр“ (эн). Натионал Wомен'с Ҳисторй Мусеум. Қаралди: 2025-йил 4-август.
- ↑ „Ҳедй Ламарр'с WWИИ Инвентион Ҳелпед Шапе Модерн Теч“ (эн). Тҳе Натионал WWИИ Мусеум | Неw Орлеанс (2025-йил 23-апрел). Қаралди: 2025-йил 4-август.
- ↑ Флеминг, Меэкс (14 Май 1990). "И Гуэсс Тҳей Жуст Таке анд Форгет Абоут а Персон". Форбес 145 (10): 136–138. ҳттпс://арчиве.орг/детаилс/сим_форбес_1990-05-14_145_10/паге/136.
- ↑ О'Бриэн, Элле „Ҳедй Ламарр: аcтресс, инвентор, wартиме cоде макер“. Массиве Сcиэнcе (2020-йил 8-ноябр). Қаралди: 2025-йил 4-август.
- ↑ „Ҳедй Ламарр анд Фреқуэнcй Ҳоппинг Течнологй – Неwс – СпаркФун Элеcтрониcс“. неwс.спаркфун.cом. Қаралди: 2025-йил 4-август.
- ↑ самаинстаге „Аcтресс/Инвентор Ҳедй Ламарр – анд Ҳоw Фар Wирелесс Cоммуниcатион Ҳас Cоме“ (эн). ИЭЭЭ Стандардс Ассоcиатион (2023-йил 23-июн). Қаралди: 2025-йил 4-август.