Heysuke Hironaka
| Ҳеисуке Ҳиронака | |
|---|---|
|
| |
| Таваллуди |
1931-йил 9-апрел Юу-чō, Куга-Гун, Ямагучи, Япония (замонавий Иwакуни, Ямагучи, Япония) |
| Фуқаролиги | Япония |
| Соҳаси | Математик |
| Институтлар |
Брандеис университети Ҳарвард университети Cолумбиа университети Кёто университети |
| Таълими | Кёто университети, Ҳарвард университети |
| Академик раҳбарлари | Осcар Зариски |
| Машҳур шогирдлари |
Даве Баер Wиллиам Ҳабоуш Аллен Танненбаум Бернард Теиссиэр |
| Машҳур ишлари | Ҳиронака мисоли |
| Мукофотлари |
Асаҳи мукофоти (1967) Фиэлдс медали (1970) Маданият ордени (1975) Фахрий легиони (2004) |
Ҳейсуке Ҳиронака (японча: 広中 平祐) (1931-йил 9-апрелда туғилган) — япониялик математик. Ҳиронака 1949-йилда Кёто университетига ўқишга кирган. У Кёто университетида магистратура курсини тугатганидан сўнг, 1960-йилда Ҳарвард университетида Осcар Зариски раҳбарлигида Пҳ.Д.сини тамомлаган. Ҳиронака 1970-йилда Фиэлдс медали билан тақдирланган.
Ҳиронака 1964-йилда алгебраик хилма-хилликнинг якка нуқталари 0 характеристика майдонида ечимга эга эканлигини исботлаб, шуҳрат қозонган. Шунингдек, Ҳиронака Кäҳлер хилма-хиллиги Кäҳлер бўлмаган деформацияси борлигини кўрсатиб берган.
Ҳиронака узоқ йиллар давомида Ҳарвард университети таҳсил берган (1968-1992), аммо ҳозир Японияда истиқомат қилади. У Брандеис (1960-1963), Cолумбиа (1964) ҳамда Кёто (1975-1988) университетларида ҳам дарс берган. Шунингдек, у Ямагучи университети (1996-2002) президенти лавозимида ҳам ишлаган. Ҳиронака математика таълими каби ғояларни тарғиб қилишга ҳам фаол ҳисса қўшиб келади. Унинг қизи Эрико Ҳиронака ҳам математик бўлиб, паст ўлчамли топология ҳамда геометрик топология соҳаларида фаолият юритиб келади.
| Олим ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |