Ҳелмут Ҳеинрич Wалдемар Счмидт (талаффузи: Ҳелмут Ҳаинғиш Уолдемар Шмит; 1918-йил 23-декабр, Ҳамбург, Германия империяси — 2015-йил 10-ноябр, Ҳамбург, Германия) — немис социал-демократ сиёсатчиси. Германиянинг бешинчи федерал канслери (1974-1982).

Ҳелмут Ҳеинрич Wалдемар Счмидт

Гелмут Счмидт, 1977-йил
 5-ГФР Федерал канцлери
Мансаб даври
16-май 1974-йил – 1-октабр 1982-йил
Президент Густав Хайнеман
Валтер Шеэл
Карл Картенс
Ўтмишдоши Вилли Брандт
Вориси Гелмут Кол
 7-ГФР Ташқи ишлар вазири
Мансаб даври
17-сентабр – 1-октабр 1982-йил
Ҳукумат бошлиғи Гелмут Счмидт
Ўтмишдоши Ганс Дитрих Геншер
Вориси Ганс Дитрих Геншер
 ГФР молия вазири
Мансаб даври
7-июл 1972-йил – 15-май 1974-йил
Ҳукумат бошлиғи Вилли Брандт
Ўтмишдоши Карл Шиллер
Вориси Ганс Апел
 ГФР иқтисод вазири
Мансаб даври
7-июл 1972-йил – 15-декабр 1972-йил
Ҳукумат бошлиғи Вилли Брандт
Ўтмишдоши Карл Шиллер
Вориси Ганс Фридерикс
 5-ГФР мудофаа вазири
Мансаб даври
22-октабр 1969-йил – 6-июл 1972-йил
Ҳукумат бошлиғи Вилли Брандт
Ўтмишдоши Герхард Шрёдер
Вориси Георг Лебер
Шахсий маълумотлари
Таваллуди
Гелмут Генрих Wалдемар Счмидт

Ҳамбург, Германия империяси
Вафоти Ҳамбург, Olmoniya bayrogʻi Германия
Сиёсий партияси Германия социал-демакратик партияси
Турмуш ўртоғи Локи Счмидт
Болалари Сузанна Счмидт
Онаси Людовика Счмидт
Отаси Густав Людвиг Счмидт
Таълим Ҳамбург Университети
Дини Лютеранлик
Мукофотлари
Имзоси
Қўшин тури люфтваффе
Унвони обер-лейтинант
Жанглар Иккинчи Жаҳон уруши

Биографияси

Ёшлик йиллари

Ҳелмут Ҳеинрич Wалдемар Счмидт 1918-йил 23-декабрда Ҳамбургда туғилган.

Счмидтнинг отаси Густав Людвиг (1888–1981) яҳудий тадбиркорнинг беникоҳ туғилган ўғли бўлиб, уни оила узоқ вақт яшириб келган. Бу воқеа фақат 1984-йилдагина Счмидтнинг рухсати билан Франсиянинг собиқ президенти Валери Жискар д’Эстен томонидан маълум қилинган.

Нацистлар билан алоқалари ва ҳарбий хизмат

1936-йилда Счмидт Нюрнберг партияси сезди доирасида бўлиб ўтган Адолф Ҳитлернинг Ҳамбургдан Нюрнбергга қадар маршида қатнашди, тарихчи Ҳеинрич Винклернинг сўзларига кўра, нацистлар ташвиқотининг таркиби бўлган „социалистик“ ва "бирдамлик" ғояларидан таъсирланади. Счмидт ўзи ёзган „Болалик хотиралари“ асарида, унинг келиб чиқиши (Мисчлинге) миллий социализмни рад этишга таъсир қилганини такидлайди. 1941-йилда захирадаги лейтенант унвони билан Берлиндаги Луфтwаффе Олий қўмондонлигига ўтказилди. Иккинчи Жаҳон уруши пайтида, 1941-йил августдан Счмидт Шарқий фронтдаги 1-танк дивизиясининг енгил зенит дивизиясида офицер бўлиб хизмат қилди. У Ленинград вилоятига юборилди ва шаҳарни қамал қилишда қатнашди, бунинг учун у иккинчи даражали Темир хоч медалини олди. 1942-йил январдан Берлин ва Бернаудаги ҳаво вазирлигида енгил зенит артиллериясини тайёрлаш қоидалари бўйича маслаҳатчи бўлган. 1944-йил декабрдан Ғарбий фронтда батарея қўмондони бўлиб хизмат қилди, 1945-йил март ойида иттифоқчилар томонидан асирга олинди ва августгача асирликда қолди.

Урушдан кейинги йиллар ва сиёсий мартаба

Урушдан кейин Счмидт Ҳамбург университетида иқтисод ва сиёсацҳунослик факултетида таҳсил олди ва уни 1949-йилда тугатди. 1946-йилда Германия социал-демократик партиясига (СДП) қўшилди. 1947–1948-йилларда у СДП билан яқин ҳамкорлик қилган немис талабалари социалистик иттифоқини (кейинчалик 1948–1951-йилларда Жон ван Нес Зиэглер) бошқарган.

Ўқишни тугатгандан сўнг, Карл Шиллер бошчилигидаги Ҳамбург иқтисодиёт ва транспорт бўлимида ишлади. 1953–1961-йилларда Бундестаг депутати бўлган. 1961–1965-йилларда ички ишлар бўйича Ҳамбург сенатори бўлган.

1965-йилда Бундестагга қайта сайланди. 1967–1969-йилларда — Бундестагнинг социал-демократик фраксияси раиси бўлди. 1967-йилда СДП раисининг ўринбосари этиб сайланди. 1969-йилда тузилган Wиллй Брандтнинг ҳукуматда мудофаа вазири бўлди. Кейинчалик у федерал иқтисодиёт, молия вазирликларини бошқарди, ҳатто икки ҳафта давомида Ташқи ишлар вазирлигини ҳам бошқарган.

Канслерлик

Счмидтнинг дафн маросими, Ҳамбург, 23-ноябр 2015-йил
Иқтисодий статистика
Йил Нафақа Инфлация Коэфицент Амалда
1975 11.1% +5.1%
1976 11.0% +6.7%
1977 9.9% +6.2%
1978 +2.7% 0
1979 4.5% +0.4%
1980 4% -1.5%
1981 4% -2.3%
1982 5.8% +0.6%

1974-йил 16-майда Вилли Брандт жанжал ортидан истеъфога чиққанидан кейин Германия Федерал канслери бўлди.

Ички сиёсатда у, асосан, Қизил Армия фраксиясидан чиққан чап қанот терроризмига қарши қаттиқ курашни ёқлади. 1976 ва 1980-йиллардаги парламент сайловларида СДП ғалаба қозонишига хисса қўшди.

Ташқи сиёсатда Счмидт Ҳелсинки келишувларини имзолаш ташаббускорларидан бири бўлган (1975-йил). Вилли Брандт билан солиштирганда, у кўпроқ америкапараст эди. У НАТО билан Германия Федератив Республикаси ҳудудида Першинг-2 ракеталарини жойлаштириш бўйича музокаралар олиб борди. Шу билан бирга, у Совет раҳбари Леонид Брежнев билан яхши шахсий муносабатларга эга эди, аммо ушбу муносабатлар 1979-йил охирида Совет қўшинлари Афғонистонга кирганидан кейин янада мураккаблашди. Германия АҚШ ташаббуси билан 1980-йилда Москвада бўлиб ўтган Олимпиада ўйинларига халқаро бойкот эълон қилинишини ва афғон антикоммунистик кучларини қўллаб-қувватлаш дастурларини қўллаб-қувватлади. Бироқ, Счмидт СССР билан алоқаларни рад этмади ва у ҳатто 1980-йил июн ойи охири – июл ойи бошида Москвага келди ва Совет раҳбарияти билан музокаралар олиб борди.

Иқтисодиётда Счмидт 1979-йилги глобал нефт инқирози билан боғлиқ жиддий муаммоларга дуч келди.

1982-йилда Счмидтнинг СДП аъзолари бўлмаган коалиция аъзоларини вазирлар маҳкамасидан чиқариб ташлаш ва бир партияли ҳукуматни ташкил этишга уринишидан сўнг, Бундестаг унга нисбатан ишончсизлик вотумини эълон қилди ва Христиан демократ Ҳелмут Колни янги канслер этиб тасдиқлади. 1982-йилда у ўз бирдамлигини кўрсатиш учун "Полша Полша бўлиши учун" дастурини қўллаб-қувватлашда иштирок этди.

Канслерликдан сўнг

1983-йилдан — «Диэ Зеит» ҳафталик газетасида муҳаррир бўлиб ишлаган.

Вафоти

Локи ва Ҳелмут Счмидтларнинг қабри

У 2015-йил 10-ноябрда Ҳамбургда вафот этди[1].

Шахсий ҳаёти

Гелмут Счмидт рафиқаси билан, 1977-йил

1942-йилда Ханнелоре „Локи“ Глазерга (1919-2010) уйланди ва у билан 68 йил ҳаёт кечирди. Уларнинг 2 фарзанди бор эди: ўғли (1945-йилда вафот этган) ва қизи Сюзанна (1947-йилда туғилган).

2012-2015-йилларда у ўзидан 14 ёш кичик бўлган Рут Лоах билан фуқаролик никоҳида яшади.

Истеъдодли ҳаваскор пианиночи сифатида, у Бах ва Моцартнинг бир нечта концертларини ёзган.

Сиёсий қарашлар

Ички сиёсат

Счмидт оммавий ишсизликни Германиянинг энг катта муаммоси деб атади[2]. У ўзининг вориси Герхард Шредернинг 2010-йилги кун тартибини юқори баҳолади ва уни Германиядаги демографик ўзгаришлар оқибатларини бартараф этиш йўлидаги биринчи қадам сифатида кўрди[3]. Аммо ислоҳот дастури, унинг фикрига кўра этарли эмас ва шунинг учун 1990-йиллардан бошлаб у меҳнат бозорини тартибга солиш ва ишдан бўшатишдан ҳимояланишни қисқартиришни ёқлаб чиқди. Унинг фикрича, касаба уюшмалари ҳаддан ташқари катта таъсирга эга ва ишсизлик нафақасини камайтириш кераклигини такидлади.

Жамият

Счмидт кўп маданиятли жамиятни „зиёлилар иллюзияси“ деб атаган[4]. Унинг фикрича, „кўп маданиятли“ тушунчасини демократик жамият билан бирлаштириш қийин. У 1960-йиллар бошида ГФРга бошқа маданиятга хос мамлакатлардан ишчилар таклиф қилишни хато деб ҳисоблади[5].

Ташқи сиёсат

Эрих Хонеккер ва Гелмут Счмидт Хелсинкида, 1975-йил

Ташқи сиёсатда у суверен давлатларнинг ички ишларига аралашмаслик тамойилини жуда қадрлаган.

Счмидт Туркиянинг Европа Иттифоқига киришига қарши эди, чунки у иттифоқнинг ташқи сиёсий салоҳиятининг пасайиши, шунингдек, Германияда яшовчи туркларнинг немис жамиятига интеграциялашувидаги қийинчиликлардан қўрқарди[6].

Қизиқарли фактлар

Чекаётган Счмидт
  • Счмидт замонавий дунёда энг узоқ умр кўрган собиқ давлат ва ҳукумат раҳбарларидан бири эди.
  • Счмидт Германия канслери ва ГДР етакчилари орасида энг узоқ умр кўриш бўйича рекордчи ҳисобланади.
  • Счмидт ялпизли сигаретларнинг катта мухлиси эди. Канслер лавозимига номзод Пеэр Штайнбрюк ўзининг сайловолди нутқида Европа Иттифоқида ялпизли сигаретларни ишлаб чиқариш ва сотиш яқинда тақиқланиши мумкинлиги ҳақидаги хабар фонида, Счмидт гўёки захирада 200 та блок сигарет сотиб олгани ҳақидаги маълумот ҳазил сифатида айтиб ўтади[7]. Счмидтнинг сўзларига кўра, у уйда учтадан кўп бўлмаган блокларни сақлаган. Ушбу тақиқ 2021-йилда кучга кирган[8].
  • Счмидт бутун умри давомида чекди ва қариганда ҳам бу одатини ташламади. Жамоат жойларида чекиш тақиқланган Германияда собиқ канслер учун деярли ҳамма жойда истисно тариқасида рухсат берилган. Унга ҳаттоки жонли эфирга узатилган телевизион ток-шоуларда ҳам чекишга рухсат берилган.

Галлирея

Шмидт Эрич Ҳонеcкер, Гералд Форд ва Бруно Креискйлар билан, Ҳелсинки, 1975-йил. Счмидт Роналд Реаган билан, Бонн, 30-ноябр 1978-йил. АҚШ президенти Жимми Картер ва Шмидт, 1977-йил июл.

Манбалар

  1. ↑ „Умер бывший канцлер ФРГ Гельмут Шмидт“. лента.ру (2015-йил 10-ноябр). 2015-йил 10-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 10-ноябр.
  2. ↑ „Интервиэw: Коммен Сиэ унс ничт мит 1945! — Сеите 3 | Деуцчланд | ЗЕИТ ОНЛИНЕ“. 2009-йил 23-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2008-йил 19-декабр.
  3. ↑ „СПД: Ҳелмут Счмидт преист Счрöдерс Агенда — СПИЭГЕЛ ОНЛИНЕ — Начричтен — Политик“. 2008-йил 2-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2008-йил 19-декабр.
  4. ↑ „Прессепортал: ДИЭ ЗЕИТ — Ҳелмут Счмидт: Мултикултурелле Геселлсчафт / «Иллусион вон Интеллектуэллен»“. 2009-йил 23-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2008-йил 19-декабр.
  5. ↑ „Счмидт: Мултикулти ист каум мöглич — Деуцчланд — Политик — Ҳамбургер Абендблатт“. 2008-йил 27-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2008-йил 19-декабр.
  6. ↑ „эуропа: Битте кеинен Грößэнwаҳн | Политик | ЗЕИТ ОНЛИНЕ“. 2008-йил 27-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2008-йил 19-декабр.
  7. ↑ „Дроҳендес ЭУ-Вербот: Ҳелмут Счмидт ҳортет ангеблич 200 Станген Ментҳолзигареттен“ (де). 2015-йил 20-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 15-ноябр.
  8. ↑ „Ҳелмут Счмидт: Интервиэw зум 95.Гебурцтаг“ (де). 2017-йил 29-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 15-ноябр.

Ҳаволалар