Ҳемера — ибтидоий юнон худоларидан бири бўлиб, куннинг шахсийлаштирилган ҳолати эди. Ҳемера сўзининг маъноси юнонча „кун“ бўлиб, Ҳесиоднинг „Тҳеогонй“ номли асарида келтилишича, Ҳемера Эребус ва Нйх (Кеча илоҳаси)нинг қизи эди. Ҳемера Титанлар ва Олимпиада худоларининг авлоди ҳокимятга келгунига қадар дастлабки Титанлар авлодига мансуб деб қаралади. Рим мифологиясида эса Диэс номи билан аталади[1].

Ҳемера
Юнонча ёзилиши ҳɛмəрə
Турмуш ўртоғи Аэртҳер
Ҳемера (1884) Wиллиам-Адолпҳе Боугуэреау асари

Афсоналарга кўра Ҳемера ҳаёти

Эски манбаларда Ҳемеранинг эри сифатида, айни вақтда ўз укаси Аэтҳер (Нур) кўрсатиб ўтилган. Фақат манбаларда фарзанлари ҳақида турли-хил маълумотлар келтирилган. Баъзи манбаларда болалари Гаиа (Дунё), Ураниус (Осмон) ва Тҳалласса (Денгиз) эканлиги айтиб ўтилган бўлса, бошқа манбаларда фақатгина Тҳаэрасани Аэртҳер ва Ҳемеранинг фарзанди эканлиги таъкидлаб ўтилган. Кеча кундуз ҳикоясига кўра Нйх ва Эребус ҳар оқшом Тартарусдан ажралиб, кечанинг қоронғулигини дунёга ёйишади. Қуёш чиққандан сўнг эса Ҳемера кунни ёритади ва укаси Аэртҳер нур ёйилишини таъминлайди деб тасаввур қилинган. Юнон мифологиясида ибтидоий давр худолари ҳақида маълумотлар жуда кам ва уларга атаб ибодатхоналар бунёд этилмаган[2].

Манбалар

  1. ↑ Трипп, с.в. Ҳемера; Гримал, с.в. Ҳемера.
  2. ↑ Cиcеро, Де Натура Деорум 3.56.

Қўшимча адабиётлар