Henry Ford
Ҳенрй Форд (30-июл, 1863 – 7-апрел, 1947) — Форд Мотор Cомпанй Америка корхонасининг асосчиси ва оммавий саноатда қўлланадиган замонавий йиғиш чизиқларининг отаси. 1879-йилдан Дейтройтда механик шогирди. 1893-йилдан "Эдисон илюминейтинг компани", 1899—1902-йилларда "Дейтройт автомобил компани" бош муҳандиси. 1892—93 йилларда ўзининг биринчи 4 тактли ички ёнув двигателига эга бўлган (4 о.к.) автомобилини яратди. 1903-йилда "Форд Мотор" компаниясига асос солди. Кейинчалик бу компания жаҳондаги энг йирик автомобил компаниялардан бирига айланди. Ўз заводларида стандартлаштириш ва конвеерпоток усулини кенг қўллади, меҳнатни интенсивлаш орқали юқори меҳнат унумдорлигини таъминлашга эришди. Кейинчалик меҳнатни ташкил этишнинг Ф. қўллаган тизими ва унинг қарашлари тарихга фордизм номи билан кирди. Меҳнатни ва ишлаб чиқаришни ташкил этиш тўғрисидаги ўз қарашлари ва тажрибаларини "Менинг ҳаётим ва ишим" (1922); "Бугун ва эрта" (1926); "Олға ҳаракат" (1930) китобларида баён этган. Асарлари 20-йилларда рус тилига таржима қилинган.
| Ҳенрй Форд | |
|---|---|
|
| |
| Таваллуди |
30-июл 1863-йил |
| Вафоти |
7-апрел 1947-йил (83 ёшда) Деарборн, Мичиган (штат), АҚШ |
| Болалари | Эдсел Форд |
| Ота-онаси | Wиллиам Форд ва Марй Форд |
Адабиёт
- Лавров Н. С, Генри Форд и его производство, Л., 1925.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
Ҳаволалар
- Автомобил тарихи онлайн — Ҳенрй Форд тарихи ва суратлар (ингл.)
- Ҳенрй Форд ҳақида мақола (Wайбаcк Мачине сайтида 2008-03-11 санасида архивланган) (рус.)
- Ҳенрй Форд. Халқаро жугутчилик (рус.)
| Шахсият ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |