Henry Longfellow
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Ҳенрй Wадсwортҳ Лонгфеллоw (1807.17.2, Портленд, Мен штати — 1882.24.3, Кембриж, Массачусец штати) — америкалик шоир, таржимон. Адвокат оиласида туғилган. 1836—54 йилларда Гарвард университетининг Европа адабиётлари ва тиллари бўйича профессор "Қуллик ҳақида қўшиқлар" (1842) қоратанлиларни қуллиқдан озод қилиш ҳаракати таъсири остида яратилган. "Кўчманчи қушлар" тўпламида (1858) эрксизликни қоралаб, озодликни мадҳ этган. Миллий бўёкларга бой "Эванжелина" (1847), "Майлз Стендишнинг унаштирилиши" (1858) каби эпик достонлар муаллифи. Л. ижодида индейсларнинг машҳур афсоналари асосида ёзилган "Гаявати ҳақида қўшиқ" достони (1855) машҳур (бу қаҳрамонлик эпоси ўзбек тилига ҳам таржима қилинган). 1863-йилда Ж. Боккаччо ва Ж. Чосер услубларида "Йўл бўйидаги меҳмонхона ҳикоялари" тўпламини яратган. Л. Европа адабиётларининг таржимони сифатида ҳам танилган. 1846-йилда "Европа шоирлари ва шеърияти" тўпламини нашр эттирди. Бу тўпламга америкалик шоирлар, жумладан, Л.нинг ўзи ҳам таржима қилган 400 дан ортиқ асар киритилган. 1876— 79 йилларда 31 жилддан иборат "Турли ўлкаларнинг шеърлари"ни нашр қилдирди. Ушбу тўпламнинг 20-жилди чор Россияси халқлари адабиётларига бағишланган[1].
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Шахсият ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |