Henry Pelham
| Ҳенрй Пелҳам | |
|---|---|
|
Пелҳам, Жон Шаклтон, 1752-йил | |
| Спенсер Комптон, Wилмингтоннинг 1-графи | |
| Ҳукумат бошлиғи | Георге ИИ |
| Шахсий маълумотлари | |
| Таваллуди |
1694-йил 25-сентябр Лаугҳтон, Эаст Суссех, Англия |
| Вафоти |
1754-йил 6-март Wестминстер, Англия |
| Сиёсий партияси | Wҳигс (Британия сиёсий партияси) |
Ҳенрй Пелҳам (1694-йил 25-сентябр – 1754-йил 6-март вақт оралиғида яшаган) — Британия Wҳиг давлат арбоби. 1743-йилдан 1754-йилда вафотигача Буюк Британиянинг Бош вазири бўлиб ишлаган.
У Нюкаслнинг 1-герсоги Тҳомас Пелҳам-Ҳоллеснинг укаси бўлиб, Пелҳам ҳукуматида хизмат қилган ва унинг ўрнига бош вазир лавозимини эгаллаган. Пелҳам одатда Роберт ва Wилмингтон графидан кейин Британиянинг учинчи бош вазири бўлган деб ҳисобланади.
Ҳаёти
Ҳенрй Пелҳам сиёсатчилар оиласида туғилган. Жамоатлар палатаси аъзоси, кейинчалик Лордлар палатаси 1-барони. 1717-йилда у Сассексдаги Сифорд шаҳри парламентига сайланган. 1724-йилдан Пелҳам 1742-йилда истеъфога чиққунга қадар Роберт Wалполе (Wҳиг партияси) ҳукуматида эди.
Партиялар коалицияси орқали Пелҳам 1743-йилда Бош вазир, Ғазначиликнинг биринчи лорд ва молия канслери этиб сайланди. Биринчи йил давомида ҳақиқий ҳокимият Давлат котиби Жон Картеретга тегишли эди, кейинчалик унинг акаси Тҳомас Пелҳам-Ҳоллс, Нюкаслнинг 1-герсоги Пелҳам ҳукумати фаолиятида муҳим рол ўйнади. Пелҳам даврида Британия бир нечта урушларда, жумладан Австрия ворислиги урушида ва мустамлакалардаги бир нечта можароларда иштирок этган. 1752-йилда тақвимнинг ўзгариши муҳим воқеа бўлди: Буюк Британия Григориан календарини қабул қилди, йил боши 25-мартдан 1-январга кўчирилди.
Пелҳамнинг ўлимидан сўнг, унинг укаси Тҳомас бош вазир бўлди.
Ҳаволалар
- Паламнинг таржимаи ҳоли Британия Бош вазирининг расмий веб-сайтида