Ҳенрй Перcй Адамс (талаффузи: Генри Перси Адамс; 1865-йил 26-октябр — 1930-йил 7-апрел) Ипсвич шаҳрида туғилган инглиз архитектори. У ФРИБА ташкилоти аъзоси аъзоси ҳисобланади[1].

Ёшлиги

Адамснинг отаси Wебстер Адамс (1841-1900), Ипсвичда жарроҳ бўлган[2]. Онаси — Алиcе Ҳеал (1840—1888)[1].

У Эпсом коллежида акаси Wебстер Ангелл Адамс (1864-1895) билан бирга таҳсил олган[3]. Адамс 1879-йилда Эпсомни тарк этди. Шу орада у Гоулд Ҳоусе, ДеАдҳам, Эссексга шаҳарларига кўчиб ўтди[2]. Кейинчалик у Ипсwичдаги маҳаллий таниқли архитектор Бригҳтвен Бинён (1846-1909) қўл остида шогирдликка кирди[4]. Адамс Ипсвич Тасвирий санъат ва рассомлик клубининг аъзоси эди.  У 1886-йилда „Олд Wиндмилл“ деб номланган акварел расмини ва иккита архитектуравий эскизини намойиш этди. Булар: „'Ст. Мартинъс чурч, Cологне“, „Томб оф Сир Wалтер Сcотт“.  Орадан вақт ўтиб, яъни, 1888-йилда Қироллик академиясида кўргазма ташкил қилди[2].

Шунингдек, Адамс 1888-йилда Стивен Салтернинг (1825-1896) архитектура идорасига, Лондон, Ганновер майдонидаги архитектура идораларида ишлади. 1888-йилда у РИБАнинг чизмачилик йўналишидаги мукофотини қўлга киритди[5].

1897-йилда у архитектура соҳаси вакиллари учун бериладиган Доналдсон медали[6] ва Годwин Бурсарй (Жорж Годвин томонидан асос солинган) совринларни қўлга киритди[5].

1913-йил Адамс Степҳен Салтер биносининг архитектура амалиётини амалга оширди. 

Чарлес Ҳолден (1899-йилда унинг ёрдамчиси, кейин эса унинг дизайнери) ва Лионел Пеарсон (1879-1953, Ливерпул университети архитектура факултетида ўқиган) иккаласи ҳам 1904-йилда Адамснинг олдига амалиётга қўшилишди. Кейинчалик бу амалиёт Адамс, Ҳолден ва Пеарсонга ўзгартирилди.

Асосий ишлари

  • 1897-1898-йиллар Бедфорд Генерал Ҳоспиталнинг жанубий қисми, „Виcториа Wард“ деб номланувчи болалар учун махсус мўлжалланган бино[7].
  • 1898-йил — Стирcасе Ҳалл, Мадресфиэлд Cоурт Wорcестершире[8].
  • 1900-1905-йиллар Нюкасл апон Тайн. Қироллик Виктория касалхонасидаги ибодатхона. W. Л. Неwcомбе билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган[9].
  • 1900-йил — Суррейдаги Доркинг янги касалхонаси[10].
  • 1901-йил — Қироллик Виктория касалхонаси, Неwcастле упон Тйне[10].
  • 1901-йил — Глазгодаги Роял Инфирмарй учун дизайн танловида муваффақияциз иштирок этди[11].
  • 1903-йил — Тунбридге Wеллс умумий касалхонаси, Кент[10].
  • 1903-йил — Кинг Эдвард ВИИ санаторийси, Мидҳурст, Суррей (2006-йилда ёпилган ва турар-жойга айлантирилишини кутмоқда)[12].
  • 1903-йил — Бедфорд округи касалхонаси, Бедфордшир[10].
  • 1904-йил — Беёғлу денгизчилар касалхонаси, Истанбул-Қрим уруши пайтида Буюк Британия ташқи ишлар вазирлиги томонидан ташкил этилган. У ҳар қандай кирувчи кемаларни аниқ кўришни таъминлайдиган минорага эга[13].
  • 1906-йил — Соходаги аёллар касалхонаси, Лондон[10].
  • 1907 — 1908 округ холл, Лондон дизайни учун муваффақияциз таклиф[14].
  • 1909-йил — Семон уйи (ҳозирда „Ригналл ёғочи“ номи билан танилган)[15].
  • 1910-йил — Бристол қироллик касалхонасининг янги бўлими ва павилёнлари, Глостершире (Чарлес Ҳалден билан)[10].
  • 1910-йил — Савой Плейс, (Электр муҳандислари институти) кўчиб ўтишдан олдин, бинога ўзгартиришлар Перси Адамс ва Чарлес Ҳалден томонидан амалга оширилди. Бунга кириш залини, маъруза театрини таъмирлаш ва биринчи қаватдаги узун хонадан кутубхона яратиш киради[16].

Шахсий ҳаёти

1890-йил 22-майда у Суффолкдаги Ипсвич шаҳрида Cиcиллиа Cлара Стаддон (1865-1891) билан турмуш қурди[17]. 1891-йилда уларнинг ўғли туғилди[1]. Фарзанди туғилганида унинг хотини вафот этди. 1896-йилда Ҳенрй Алиcе Милдред Матҳиэсон (сер Фредериcк Аштоннинг холаси) билан турмуш қурди[18]. Улардан икки ўғил ва бир қизи фарзанд бор эди[18].

Адамс 1930-йилнинг 7-апрелида Лондондаги Wестминстер касалхонасида 64 ёшида вафот этади.

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 1,2 „Фамилй оф Ҳаррй Перcй АДАМС анд Cиcиллиа Cлара СТАДДОН“. www.бенедиcтҳеал.cом. 2022-йил 18-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2013-йил 14-октябр.
  2. ↑ 2,0 2,1 2,2 „АДАМС, (Ҳаррй) Перcй“. www.суффолкпаинтерс.cо.ук. Қаралди: 2013-йил 15-октябр.
  3. ↑ „1851–1889 / 1855–1889“. арчиве.эпсомcоллеге.орг.ук. 2016-йил 4-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2013-йил 15-октябр.
  4. ↑ Сам Смилес (Эдитор)Гоинг Модерн анд Беинг Бритиш: Арт, Арчитеcтуре анд Десигн ин Девон Cоунтй Гоогле Бооксда
  5. ↑ 5,0 5,1 Диреcторй оф Бритиш Арчитеcц, 1834–1914: Вол. 2 (Л–З), 2нд Бродиэ: , Лондон: Cонтинуум Интернатионал Публишинг Гроуп Лтд, 1 Жулй 2001 — 147-бет. ИСБН 978-0826455147. 
  6. ↑ „Доналдсон Медал“. www.уcл.аc.ук. Қаралди: 2013-йил 14-октябр.
  7. ↑ „Тиле Газеттеэр – Бедфордшире“. www.сcоттишарчитеcц.орг.ук (2005). Қаралди: 2013-йил 14-октябр.
  8. ↑ Броокс, Алан. Wорcестершире (Буилдингс оф Энгланд) (Певснер Арчитеcтурал Гуидес: Буилдингс оф Энгланд). Лондон: Николаус Певснер, 6 Жулй 2007 — 848-бет. ИСБН 978-0300112986. 
  9. ↑ „Чапел ат Роял Виcториа Инфирмарй, Неwcастле упон Тйне“. www.бритишлистедбуилдингс.cо.ук (1999). Қаралди: 2013-йил 14-октябр.
  10. ↑ 10,0 10,1 10,2 10,3 10,4 10,5 „Ҳ. Перcй Адамс“. арчисеэк.cом (1906). Қаралди: 2013-йил 14-октябр.
  11. ↑ „ДСА Арчитеcт Биограпҳй Репорт (Оcтобер 14, 2013, 4:33 пм)“. www.сcоттишарчитеcц.орг.ук. Қаралди: 2013-йил 14-октябр.
  12. ↑ „Кинг Эдwард ВИИ – Ҳисторй“. www.cитяндcоунтрй.cо.ук. 2013-йил 5-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2013-йил 14-октябр.
  13. ↑ Левине, Лйнн А.. Фроммер'с Истанбул. Лондон: Жоҳн Wилей & Сонс, 2010 — 194-бет. ИСБН 978-0470591574. 
  14. ↑ „Cомпетиторс анд публишед десигнс Аппендих 2“. www.бритиш-ҳисторй.аc.ук (1991). Қаралди: 2013-йил 14-октябр.
  15. ↑ „Титле: Леттер то Г. Жекйлл фром Ҳ. Перcй Адамс“. www.cед.беркелей.эду (1909-йил 3-март). 2014-йил 14-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2013-йил 14-октябр.
  16. ↑ „Савой Плаcе Ҳисторй“. Институтион оф Энгинеэринг анд Течнологй. Қаралди: 2013-йил 14-октябр.
  17. ↑ „архив нусхаси“. 2021-йил 17-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 18-декабр.
  18. ↑ 18,0 18,1 „Фамилй оф Ҳаррй Перcй АДАМС анд Алиcе Милдред МАТҲИЭСОН“. www.бенедиcтҳеал.cом. 2022-йил 18-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2013-йил 14-октябр.