Henry Purcell
ПЙОРСЕЛЛ (Пурcелл) Генри(тахминан 1659 – Лондон – 1695.21.11) – инглиз композитори ва органчи. Миллий композиторлик мактаби намояндаси, миллий опера асосчиси („Дидона ва Эней“, 1689). Уйғониш даври имитацияли ҳамда ёрдамчи овозли полифония воситалари билан ранг-баранг гармония ҳамда гомофония унсурларини ўзига хос тарзда чатиштириб, яхлит услуб яратган. Куйлар халкчиллиги ва нафислиги, инглиз оғзаки нутқи интонацияларини маҳорат билан қайта ишлаганлиги билан ажралиб туради. Қўшиқлар, хор ва мусикали театр асарлари, камер-чолғу асар (триосоната, фантазия, песа)лар ва бошқа муаллифи. Англияда би-ринчи бўлиб Шарқ мавзуларига муро-жат этган: „Ҳиндлар қироличаси“ опе-раси (1695), „Абдулазир, ёхуд Мавр қасди“ песасига мусиқаси (1695) ва бошқа 1876-йилдан Англияда П. жамияти фаолият кўрсатмоқда[1].
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |