Hercule Poirot
Эркюл Пуаро (франсузча: Ҳерcуле Поирот)- таниқли инглиз ёзувчиси Агата Кристининг адабий қаҳрамони, асли белгиялик бо’лган хусусий детектив бо’либ, 1920-1975 йилларда нашр этилган 33 та роман, 54 та ҳикоя ва 1 та песанинг бош қаҳрамони ва улар асосида филмлар, телесериаллар, театр ва радио ко'рсатувлари суратга олинган. Пуаро Мисс Марпл билан бирга Агата Кристи асарларидаги иккита асосий қаҳрамондан биридир. Ҳозирда асарни 2019-йилда Эркюл Пуаро ҳақида 3 та детектив романни нашр этган бошқа инглиз ёзувчиси Софи Ханна давом эттирмоқда.
Ташқи ко'риниш ва шахсий сифатлари

Эркюл Пуаро кичик бо'йли, овалсиман бошга эга, сочлари эса қора лекин ёши о'тган сайин бо'яшни бошлайди[1] (ба'зи экранлаштирилган версиялари кал сифатида тасвирланган), яшил рангдаги "мушук ко'зли"[2], қат'ий тартибга келтирилган кийимлар, поябзал (лакланган чарм поябзал) ва унинг маг'рурлиги нишонаси бўлган мо'йлов. Пуаронинг кийиниш услуби йиллар давомида эскиргандек туюлади[3], лекин у бундан воз кечмайди. Пуаро ҳар доим уйини тоза сақлайди. Унинг уйида мукаммал тартиб ҳукмронлик қилади ва ҳамма нарса о'з о'рнида. Кийимлари ҳамиша тоза, устида заррача чанг йўқ. Деярли ақлдан оздирадиган даржадаги тартибга бо’лган иштиёқ унга жиноятларни очишда ҳам ёрдам беради. Пуаро жуда аниқ ва о'зи билан чо’нтак соати олиб юради[4]. У ҳар доим банк ҳисобидаги қат'ий белгиланган балансга амал қилади - 444 фунт 4 шиллинг 4 пенс[5].
Пуаро камтар эмас ва о'зини очиқчасига буюк одам деб атайди (Девид Суше бош ролни ижро этган ИТВ сериалида бу хусусият Пуаро учун детективнинг заифлигини яшириб турадиган ниқоб сифатида ко'рсатилган). У терговни драматик якун, ҳатто ба'зан эса театр элементлари билан тугатишга ҳаракат қилади. Шунинг учун о’з хулосаларини у ҳеч қачон капитан Гастингсга ҳам, инспектор Жеппга ҳам ошкор қилмайди, аксинча барча тафсилотларни ҳамда кейинги жумбоқнинг ечимини охирига қолдиради.
Тергов жараёнида ошкор қилган оилавий драмалар ва севги сирларини, ҳатто ба'зи майда жиноятларни ҳам, фақат зарурат туг'илгандагина уларни оммага э’лон қилади.
Графиня Вера Русакова (инглизча: Cоунтесс Вера Россакофф') - Пуаронинг узоқ йиллик севгиси ҳисобланади ("Большая четвёрка" романи).
Англияда от’казган бутун умри давомида Пуаро ҳеч қачон аёлларга қизиқиш билдирмаган..Аёллар унинг заиф томони эканлигини унинг о’зи та’кидлайди, лекин у ҳеч кимни севиб қолмайди. Детектив фақат бир марта, полицияда ишаб ёш ва навқирон пайтида Виржиния Меснар исмли қизни севиб қолган, аммо бу ишқий муносабатлар узоқ давом этмаган.
Пуаро инглиз тилида яхши гапиради, лекин ба'зида алоҳида инглизча со’зларни унутиб кучли аксент билан гапиради. Буни у “Трагедия в трёх актах” романида шундай изоҳлайди: агар у кучли аксент билан гапирса, ҳамма уни инглиз тилида ҳам гапира олмайдиган оддий чет эллик деб ўйлай бошлайди ва унга бо’лган э’тибор камаяди. Бу эса о’з навбатида Пуарога қотилни чо’читмасдан қо'лга олишда ёрдам беради[6].
Ҳаёти
[[Файл:Поирот Инвестигатес.жпг|лефт|тҳумб| “Пуаро ведёт следствие”то'пламининг муқоваси]] Пуаронинг о'зи "Трагедия в трёх актах" китобида шундай дейди: "... ёшлигимда мен камбаг'ал эдим ва ко'п ака-ука ва опа-сингилларим бор эди... Белгияда бир қанча муддат полицияда ишладим... кейин уруш бошланди, Мен ярадор бо'лдим... Мени Англияга даволаниш учун юборишди ва о’ша ерда қолдим... "
Пуаро белгиялик муҳожир, собиқ полициячи бо’либ. Бу у ҳақидаги биринчи китобда (умуман олганда адибанинг илк романи) "Загадочное происшествие в Стайлзе"да нима учун бундай тажрибали изқувар қишлоқда ишсиз эканлигига тушунтириш бо’либ хизмат қилди - чунки, роман ёзилаётган пайтда Белгия (1916-йил, 1920-йилда нашр этилган) Биринчи жаҳон уруши даврида Германия томонидан босиб олинган эди. Агата Кристи ўзининг “Таржимаи ҳол” асарида ўзи яшаган Торки шаҳрида кўплаб белгиялик муҳожирлар бо’ганлигини та’кидлаб о’тади[7].
Детектив нима учун Ҳеркуле (Геркулес номининг франсузча шакли) деб номланганлиги ҳақида ко'плаб таҳминлар мавжуд: ба’зилар ёзувчи Мари Беллок Лоундс томонидан яратилган образга я’ни Ҳеркул Попога ишора қиладилар; бошқалар эса Гилберт Честертоннинг Геркуле Фламбеауси ҳақида гап очишади; Пуаро исмининг келиб чиқиши ҳақидаги таҳминлардан яна бири "Лондонда яшовчи белгиялик нафақадаги полициячи жаноб Пуаре" бо’либ, у Франк Эванс Хауэлдан[8] томонидан илгари сурилган. Пуаре - бу жуда кенг тарқалган франсуз фамилияси бо’либ, аммо Пуаро ундай эмас. Франсуз тилида “Пуаро” луку-порею франсузча: поиреау деб талаффуз қилинади.
Эдгар Понинг Огюст Дюпен ва Артур Конан Дойлнинг Шерлок Холмслари Пуаронинг детектив жанрдаги рақиблари эди. Алфред Мейсон томонидан яратилган инспектор Ано Пуарога о'хшашлигига ишора қилинади.
Озгина муддат Пуаро хусусий детектив бо'либ ишлади ва о'зининг детектив агентлигига ҳам эга эди, у ерда Мисс Лемон исмли аёл ҳам ишлаган. Ко'пгина романларнинг воқеалари айнан шу ердан бошланади. Пуаронинг со'нгги иши я’ни тавсифида детектив агентлик тасвирланадиган "Подвиги Геракла" то'пламида нашр этилган. Кейинги асарларда детектив агентлик ҳақида гапирилмайди. Бироқ, Пуаро ҳали ҳам ҳаваскор сифатида эмас, балки профессионал хусусий детектив сифатида иш олиб боради.
Пуаро бутун Англияда машҳур бо'ла бошлайди, ҳатто давлат аҳамиятга эга бўлган терговларни ҳам олиб боради. У ко'п жиноятларни очиб беради ва деярли ҳеч қачон хато қилмайди. Унинг ягона маг'лубияти 1893-йилда Белгияда содир бо'лади ва Агата Кристи томонидан "Коробка шоколада" қиссасида тасвирланган ва "Загадка Эдхауза" романида ҳам эслатиб о'тилган. Пуаро бир неча бор "саҳнани тарк этишга" уриниб ко'ради, лекин у қаэрда пайдо бо'лмасин, жиноятлар унинг оёг’и остидан чиқиб боради.
Биринчи романнинг о’зидаёқ Пуаро анча кекса одам эди ва ундан кейин яна о'н йил яшади. Бироқ, Агата Кристи ҳеч қачон о'з асарларида ҳам, шарҳларида ҳам Пуаронинг аниқ ёши ёки туг'илган санаси ҳақида ҳеч қандай гап очмаган. Агата Кристи романлари, агар бошқача айтилмаган бо'лса, ёзилиши билан бир вақтда содир бо'лади. Бундан келиб чиқиб шуни айтиш мумкинки, Пуаро жуда секин қарийди ва шу аснода 100 йилдан ортиқ умр ко’ради.
1930-йилда Агата Кристи Пуарони "чидаб бо'лмас", 1960-йилда эса "ёмон, дабдабали, зерикарли, о'зини о'йлайдиган, камҳаракат" ва "кичкина иккиюзламачи" деб атаган. Аммо о'қувчилар уни севишарди ва Кристи бу уларнинг олдидаги бурчи деб ҳисоблаганлиги учун ҳам персонажни тарк этмади[8]. Бундан ташқари, адиба Пуаро образини муҳаррирлар томонидан бепул таҳрирланишидан ва саҳна асарларида модернизация қилинишидан ҳимоя қилади, айниқса 1931-1934 йилларда детектив ролини актёр Остин Тревор о'йнаган ва умуман мо'йловсиз тасвирланган филм трилогияси чиққанидан со’нг. Пуаро Агата Кристининг о’лимидан бир йил олдин 1975-йилда нашр этилган “Занавес” романида вафот этади. Воқеалар Англияда я’ни у муваффақият қозонган фаолиятини бошлаган жойда, Стйлесда бо'либ о'тади. Ҳеркул Пуаронинг некрологи Ню-Ёрк Таймснинг биринчи саҳифасида чоп этилган ягона то’қима қаҳрамон эди: "1975-йил 6-август. Таниқли белгиялик детектив Ҳеркул Пуаро вафот этди.[9]

Ҳозирги пайтда персонажнинг муаллифлик ҳуқуқи ёзувчининг набираси Метю Притчардга тегишли.
Услуб
Геркуле номи қадимги қаҳрамон Геркулесдан (Геркулес) келиб чиққан, аммо у ажойиб жисмоний куч орқали о'з жасоратларини бажарган бо'лса, Пуаро эса буни миясининг "кичик кулранг ҳужайралари" ёрдамида амалга оширган.
Пуаронинг усули барча фактларни, улар қанчалик аҳамияциз бўлиб кўринмасин, битта расмга боғлашдан иборат. У гувоҳла берган ко'рсатмаларнинг энг кичик тафсилотларигача эслаб қолишга қодир. Бундан ташқари, у жуда кузатувчан - унинг ко'зидан бирон бир далил яширина олмайди. Айнан шу тафсилотлар уни муаммони то'г'ри ечимига олиб келади.
Ҳақиқатга интилиш ва уялиш ҳиссининг ё'қлиги унга бошқа одамларнинг нарсаларини титишга, хатларини о'қишга ва суҳбатларни эшик ортидан тинглаб олишга имкон беради. Гастингс эса, одатдаги инглиз жаноблари каби, ҳар доим бундай усулларга қарши норозилик билдиради. Пуаро ҳам психологик тажрибалар мухлисидир. Бундай тажрибалар унга бир неча бор қотилни аниқлашга имкон берган. Пуаро детектив роли ҳақида шундай дейди[10] :Андоза:Цитата “Драма в трёх актах” романида Пуаро шундай дейди:[11]Андоза:Цитата
Ҳамроҳлари
Ко'пинча Пуарога капитан Гастингс ҳамроҳ бо'лади (1940-йилгача 8 та роман ва ко'пгина ҳикояларда). Пуаро ко'п жиноятларни тергов қилишда ёлг'из о'зи бо’лади, аммо ба'зида Мисс Лемон, Ариадна Оливер ёки катта инспектор Жеппҳамроҳлик қилади.Романларнинг бирида эса Пуарога ҳамроҳлик қилаётган персонажнинг о’зи қотил бо’либ чиқади. "Карты на стол", "Смерть на Ниле" ва бошқа романларда Пуаро тергов ишларини Кристининг бошқа қаҳрамонлари билан бирга олиб боради. “Трагедия в трёх актах”, “Часы” ва “Свидание со смертью” романларида Пуаро асосий рол о’йнамасада, лекин якунда жумбоқнинг ечимини о’зи топади.
Капитан Артур Гастингс
Биринчи китобнинг о’зидаёқ Пуаро Белгияда аввалроқ танишиб қолган капитан Гастингс билан учрашади ва улар до'ст бо’либ қолишади. Артур Гастингс, шунингдек, Геркул Пуаро иштирокидаги со'нгги китоб “Занавес”да мавжуд бо’либ, у ерда у бош қаҳрамонга айланади ва буюк детективнинг о'лимидан кейин сюжет сирини очиб беради.
Артур Гастингс - исте'фодаги ҳарбий, жасур ҳушёр жентлмен, о'з даври Англиясининг ҳақиқий вакили; ривожланган тасаввурга эга, Пуаронинг жасур ва содиқ до'сти. У о’зини "аёлларни яхши тушунаман" деб ҳисоблайди, лекин ко’пинча кутганидан бошқача бо’либ чиқади; деярли ҳар бир китобда у ҳамдардлик ва ачинишдан тортиб, ошиқ бо'лиш ва ҳатто муҳаббатгача бо’лган туйг'уларни ҳис қиладиган аёлларни учратади ("Убийство на поле для гольфа"). Пуаро Гастингсни унчалик ақлли эмас, аммо ҳақиқатга “қоқила олиш” қобилияти билан фойдали деб ҳисоблайди.
"Безмолвного свидетеля" асарининг охирида капитан Боб исмли кучукга эга бо'лади. Гастингс ёш қо'шиқчи Далси Дювинга ("Убийство на поле для гольфа") турмушга чиқади ва у билан Аргентинага жо'найди, у ерда икки о'г'ил ва икки қизли бо’лишади. Ба'зан у Англияга иш билан ёки Пуароникига ташриф буюриш учун келади. Унинг рафиқаси “Занавеса” воқеаларидан олдин вафот этади ва унинг Жудит исмли катта қизи пайдо бо'лади.
Ариадна Оливер
Ариадна Оливер Кристининг деярли барча кейинги романларида Пуарога ҳамроҳлик қилади. У Гастингснинг ўрнини эгаллайди ва шу билан бирга ан’анавий детективлик услубини қо’ллайди: у тасодифан Пуарога тўғри қарор қабул қилишга ёрдам берадиган ниманидур гапириб қо’яди. У илк марта Пуаро билан "Карты на стол" романида учрашади ва Миссис Оливер иштирок этган охирги китоб "Слоны умеют помнить" ҳисобланади.
Эллик олтидан ортиқ романлар ёзган детектив ёзувчи Ариадна Оливер Агата Кристи учун о'з-о'зинини карикатураси эди. Унинг бош қаҳрамони Финн Свен Герсон адибанинг аллақачон ундан чарчаган эди, аммо у о'қувчилар ва нашриётларни хурсанд қилиб, у ҳақида ёзишда давом этарди. Пуаро ҳеч қачон унинг асарларига қизиқиш билдирмаган. Ма’лумки, у спиртли ичимликларни ва оммавий нутқни ёмон ко’ради, лекин олмаларни хуш ко'ради; соч турмаги, шляпалари ва кийимларни тез-тез о'згартиради.
Катта инспектор Жепп
Скотланд-Ярднинг катта инспектори Жепп Пуаро ҳақидаги деярли барча романларда мавжуд. У одатда терговчига ёрдам бериш учун ҳеч нарса қилмайди, фақат расмий текширув о'тказади. Биринчи марта "Таинственное происшествие в Стайлз" романида пайдо бо'лади. У Пуаро билан Белгияда танишишади. Айрим асарларда катта инспекторнинг асосий роли фош этилган қотилни ҳибсга олиш билан чекланади. У пайдо бўлган со'нгги роман - бу “Раз, два — пряжку застегни ”.
Мисс Лемон
Мисс Лемон Пуаронинг котибаси бо’либ, ҳамма романларда ҳам учрамайди. Мисс Лемоннинг роли унчалик катта эмас. Пуаро детектив агентлиги бо’лгани каби, котибага ҳам эга бо’лиши керак албатта. У Пуарога нафақат котиба сифатида ёрдам беради, ба’зида терговларда ҳам муҳим рол о’йнайди. Ақлли аёл.
Эҳтимолий намуна
А.Кристи ўз ёзиб қолдирган хотираларида, янги детектив романи учун бош қаҳрамонни ўйлаб топганида пайтида, Биринчи жаҳон урушидан Торкига қочиб келган Белгия аҳолисини ёдга олганини ёзади, бироқ у Пуаро ҳақиқатдан мавжудлиги ҳақида тўғридан-тўғри кўрсатма бермайди:Андоза:Начало цитаты
« "Нега мен о’йлаб топган изқувар белгиялик бо'лмаслиги керак?" - о'йладим мен. Қочқинлар орасидан исталган одамни топиш мумкин эди. Масалан, жуда ёш бо’лмаган нафақадаги собиқ полициячига қандай қаралади? О'шанда қилган хатойим натижада менинг изқуварим энди юз ёшдан ошди!
— Агата Кристи, Автобиография
ХХИ асрда исте'фодаги денгиз зобити Майкл Клапп о'з оиласининг тарихини о'рганар экан, тасодифан бувисининг ёзувларидан Торкида абида билан бир ко’чада яшаган, Ҳерсталнинг Лиэге шаҳарчасидан бо’лган, жандарм ҳақидаги ма’лумотга дуч келади[12]. Қочқиннинг исми ва ёшини, о'г'лининг исми ва ёшидан келиб чиққан ҳолда Жак Жозеф Амоире[12] эканлигини аниқлаш мумкин эди, у 1858-йилда туг'илган ва ёш Кристи билан 1915-йил 6-январ куни хайрия кечасида танишган[13].
Асарлар
Хронологик тартибдаги асарлар ро'йхати
- Коробка конфет / Тҳе Чоcолате Бох (ҳикоя) (ҳикояда, “Гастингс, Стйлес ишидаги қийинчиликларимизни эслайсизми?”, гаплари мавжуд, шунинг учун бу ҳикояни олдингилардан деб бо’лмайди)
- Загадочное происшествие в Стайлзе / Тҳе Мйстериоус Аффаир ат Стйлес (роман)
- Похищение премьер-министра / Тҳе Киднаппед Приме Министер (ҳикоя)
- Наследство Лемезюрье / Тҳе Лемесуриэр Инҳеританcе (ҳикоя)
- Дело на Балу победы / Тҳе Аффаир ат тҳе Виcторй Балл (ҳикоя)
- Исчезновение мистера Дэвенхейма / Тҳе Дисаппеаранcе оф Мр. Давенҳеим (ҳикоя) (1924)
- Плимутский экспресс / Тҳе Плймоутҳ Эхпресс (ҳикоя)
- Загадка дешёвой квартиры / Тҳе Адвентуре оф тҳе Чеап Флат (ҳикоя)
- Чертежи субмарины / Тҳе Субмарине Планс (ҳикоя)
- Исчезновение клэпемской кухарки / Тҳе Адвентуре оф тҳе Cлапҳам Cоок (ҳикоя)
- Корнуолльская тайна / Тҳе Cорниш Мйстерй (ҳикоя)
- Трагедия в Марсдон-Мэнор / Тҳе Трагедй ат Марсдон Манор (ҳикоя)
- Убийство в Хантерс-Лодж (Тайна охотничьего дома) / Тҳе Мйстерй оф Ҳунтер’с Лодге (ҳикоя)
- Месть фараона (Тайна египетской гробницы) / Тҳе Адвентуре оф тҳе Эгйптиан Томб (ҳикоя) (1953)
- Переполох в отеле «Гранд Метрополитен» (Похищение драгоценностей в «Гранд Метрополитен») / Тҳе Жеwел Робберй ат тҳе Гранд Метрополитан (ҳикоя)
- Тайна Маркет-Бэйзинга / Тҳе Маркет Басинг Мйстерй (ҳикоя)
- Король треф / Тҳе Кинг оф Cлубс (ҳикоя)
- Тайна смерти итальянского графа (Убийство графа Фоскатини) / Тҳе Адвентуре оф тҳе Италиан Ноблеман (ҳикоя)
- Двойная улика / Тҳе Доубле Cлуэ (ҳикоя)
- Приключение Джонни Уэйверли / Тҳе Адвентуре оф Жоҳнниэ Wаверлй (ҳикоя)
- Пропавшее завещание / Тҳе Cасе оф тҳе Миссинг Wилл (ҳикоя)
- Затерянный прииск / Тҳе Лост Мине (ҳикоя)
- Кража в миллион долларов / Тҳе Миллион Доллар Бонд Робберй (ҳикоя)
- Дама под вуалью/ Тҳе Веилед Ладй (ҳикоя)
- Тайна «Звезды Запада» / Тҳе Адвентуре оф «Тҳе Wестерн Стар» (ҳикоя) (1924)
- Убийство на поле для гольфа / Тҳе Мурдер он тҳе Линкс (роман)
- Двойной грех / Доубле Син (ҳикоя)
- Приключение рождественского пудинга / Тҳе Адвентуре оф тҳе Чристмас Пуддинг [Бошқа номи: Тҳе Тҳефт оф тҳе Роял Рубй] (ҳикоя)
- Большая четвёрка / Тҳе Биг Фоур (роман)
- Убийство Роджера Экройда / Тҳе Мурдер оф Рогер Аcкройд (роман)
- Тайна «Голубого поезда» / Тҳе Мйстерй оф тҳе Блуэ Траин (роман)
- Квартира на четвёртом этаже / Тҳе Тҳирд Флоор Флат (ҳикоя)
- Неудачник / Тҳе Ундер Дог (ҳикоя)
- Осиное гнездо / Wаспс' Нест (ҳикоя)
- Тайна испанского сундука / Тҳе Мйстерй оф тҳе Спаниш Чест [Анча кейинги нашрдаги номи: Тайна багдадского сундука / Тҳе Мйстерй оф тҳе Багҳдад Чест] (ҳикоя)
- Загадка Эндхауза / Перил ат Энд Ҳоусе (роман)
- Смерть лорда Эджвера / Лорд Эдгwаре Диэс [Бошқа номи: Тҳиртеэн ат Диннер] (роман)
- Чёрный кофе / Блаcк Cоффеэ (пйрса, Чарлз Осборн томонидан роман сифатида қайта ишланган)
- Убийство в Месопотамии / Мурдер ин Месопотамиа (роман)
- Убийство в «Восточном экспрессе» / Мурдер он тҳе Ориэнт Эхпресс [Бошқа номи: Мурдер ин тҳе Cалаис Cоач] (роман)
- Трагедия в трёх актах / Тҳреэ Аcт Трагедй [Бошқа номи: Мурдер ин Тҳреэ Аcц] (роман)
- Смерть в облаках / Деатҳ ин тҳе Cлоудс [Бошқа номи: Деатҳ ин тҳе Аир] (роман)
- Что в садике растёт у Мэри? / Ҳоw Доэс Ёур Гарден Гроw? (ҳикоя)
- Зеркало мертвеца / Деад Ман’с Миррор [Бошқа номи: Второй удар гонга / Тҳе Сеcонд Гонг] (ҳикоя)
- Убийства по алфавиту / Тҳе А.Б.C. Мурдерс [Бошқа номи: Алпҳабет мурдерс] (роман)
- Безмолвный свидетель / Думб Wитнесс [Бошқа номи: Поирот Лосес а Cлиэнт] (роман)
- Морское расследование / Проблем ат Сеа (ҳикоя)
- Треугольник на Родосе / Триангле ат Рҳодес (ҳикоя)
- Невероятная кража / Тҳе Инcредибле Тҳефт (ҳикоя)
- Убийство в проходном дворе / Мурдер ин тҳе Меwс (ҳикоя)
- Карты на стол / Cардс он тҳе Табле (роман)
- Смерть на Ниле / Деатҳ он тҳе Ниле (роман)
- Встреча со смертью / Аппоинтмент wитҳ Деатҳ (роман)
- Рождество Эркюля Пуаро/ Ҳерcуле Поирот’с Чристмас [Бошқа номлари: Мурдер фор Чристмас, А Ҳолидай фор Мурдер] (роман)
- Жёлтые ирисы / Еллоw Ирис (ҳикоя)
- Сон / Тҳе Дреам (роман)
- Раз, два — пряжку застегни / Оне, Тwо, Буcкле Мй Шоэ [Бошқа номлари: Овердосе оф Деатҳ, Тҳе Патриотиc Мурдерс] (роман)
- Печальный кипарис / Сад Cйпресс (роман)
- «Немейский лев» / «Тҳе Немеан Лион» (ҳикоя)
- «Лернейская гидра» / «Тҳе Лернаэан Ҳйдра» (ҳикоя)
- «Керинейская лань» / «Тҳе Арcадиан Деэр» (ҳикоя)
- «Эриманфский вепрь» / «Тҳе Эрймантҳиан Боар» (ҳикоя)
- «Авгиевы конюшни» / «Тҳе Аугеан Стаблес» (ҳикоя)
- «Стимфалийские птицы» / «Тҳе Стймпҳалеан Бирдс» (ҳикоя)
- «Критский бык» / «Тҳе Cретан Булл» (ҳикоя)
- «Кони Диомеда» / «Тҳе Ҳорсес оф Диомедес» (ҳикоя)
- «Пояс Ипполиты» / «Тҳе Гирдле оф Ҳйпполита» (ҳикоя)
- «Стадо Гериона» / «Тҳе Флоcк оф Герён» (ҳикоя)
- «Яблоки Гесперид» / «Тҳе Апплес оф Ҳесперидес» (ҳикоя)
- «Укрощение Цербера» / «Тҳе Cаптуре оф Cерберус» (ҳикоя)
- Зло под солнцем / Эвил Ундер тҳе Сун (роман)
- Двадцать четыре чёрных дрозда / Фоур анд Тwентй Блаcкбирдс (ҳикоя)
- Пять поросят / Фиве Литтле Пигс [Бошқа номи: Мурдер ин Ретроспеcт] (роман)
- Лощина / Тҳе Ҳоллоw [Бошқа номи: Мурдер афтер Ҳоурс] (роман)
- Берег удачи / Такен ат тҳе Флоод [Бошқа номи: Тҳере Ис а Тиде] (роман)
- Миссис Макгинти с жизнью рассталась / Мрс МcГинтй’с Деад [Бошқа номи: Блоод Wилл Телл] (роман)
- После похорон / Афтер тҳе Фунерал [Бошқа номи: Фунералс аре Фатал] (роман)
- Хикори Дикори Док / Ҳиcкорй Диcкорй Доcк [Бошқа номи: Ҳиcкорй Диcкорй Деатҳ] (роман)
- Глупость мертвеца / Деад Ман’с Фоллй (роман)
- Кошка среди голубей / Cат Амонг тҳе Пигеонс (роман)
- Часы / Тҳе Cлоcкс (роман)
- Третья девушка / Тҳирд Гирл (роман)
- Вечеринка в Хэллоуин / Ҳаллоwе’эн Партй (роман)
- Слоны могут помнить / Элепҳанц Cан Ремембер (роман)
- Занавес / Cуртаин (роман)
- Эркюль Пуаро и Путаница в Гриншоре/ (роман) бу новелла ҳайратланарли даражада чанг босган архивларда 70 йил давомида қолиб кетган.
“Пуаро ведёт следствие”, “Убийство в проходном дворе”, “Подвиги Геракла”, ”Приключение рождественского пудинга” ва “Ранние дела Пуаро” каби ҳикоялар то’пламлари ҳам Эркюл Пуарога баг’ишланган.
Пуарога баг'ишланган асарларида Агата Кристи ко'пинча британияликларнинг ксенофобиясига, уларнинг хорижликларга нисбатан паст назар билан қараш ва димог’дорлик каби муносабатларига кинояли тарзда ишора қилади. Эркюл Пуаронинг о'зи ҳам доимо худди шундай муносабатга дуч келади.
Одатда, буюк Агата Кристининг қаламига мансуб бо’лган детектив асарлар дарҳол чоп этишга юборилган. Аммо “Эркюль Пуаро и Путаница в Гриншоре” номли асар 70 йил давомида чанг босган архивларда қолиб кетган. Машҳур детектив Эркюл Пуарони унинг узоқ йиллик до'сти, детектив ёзувчи Ариадне Оливер Девонширдаги Греэншоре-Ҳоусега зудлик билан келишини илтимос қилиб қо’нг’ироқ қилади. Ма'лум бо'лишича, уйда катта байрам режалаштирилаётган ва уни "Қотил ови" номли қизиқарли о'йинни ташкил этишга таклиф қилишган. О'йин иштирокчилари ноаниқ бо’лган ишоралардан фойдаланган ҳолда, уй атрофидан меҳмонлардан бири ролини о'йнаётган "мурдани" топишлари ва "қотил" ни фош қилишлари керак эди. Ариадна Пуародан унга ташкилотчиликда ёрдам беришини илтимос қилади ва буюк белгиялик буни рад эта олмайди. Аммо о'йин аллақачон авжига чиққан пайтда иштирокчилар "мурдани" топишди ва унинг ҳақиқий эканлиги ма'лум бо'лди! Шундай қилиб, о'йин тугади. Қотилнинг изидан эса Эркюл Пуаронинг о'зи турарди...
Софи Ханнанинг китоблари
2013-йилда Кристи асарларига бўлган муаллифлик ҳуқуқларининг катта қисми ва қаҳрамон сифатида Эркюл Пуаро устидан муаллифлик ҳуқуқига эга бўлган Агатҳа Чристиэ Лимитед компанияси ёш америкалик адиба Софи Ханнага Пуаро ҳақида янги роман ёзишни таклиф қилгани ма'лум бо'лди ва у рози бўлган. Айни пайтда Ханна қаламидан Пуаро ҳақидаги 3 та детектив роман чиқди, уларда капитан Гастингс о'рнига воқеалар ривожини о’з номидан ҳикоя қилаётган Скотланд-Ярд инспектори Эдвард Кетчпул персонажи тақдим этилган. Барча китоблар Эксмо нашриёти томонидан рус тилига таржима қилинган ва нашр этилган.
- Эркюль Пуаро и Убийства под монограммой (инглизча: Тҳе Монограм Мурдерс) (2014).. Роман Агата Кристига баг'ишланган.
- Эркюль Пуаро и Шкатулка с секретом(инглизча: Cлосед cаскет) Роман "Метю ва Жеймс Притчард ва бутун оила, севги билан" га баг'ишланган.
- Тайна трёх четвертей (инглизча: Тҳе Мйстерй оф Тҳреэ Қуартерс) (2018). Роман “Менга кўп нарсани ўргатиш учун кўп куч сарфлаган Фаитҳ Тиллерай”га бағишланган.
- “Алиби” (филм, 1931-йил)
- “Чёрный кофе” (филм, 1931-йил)
- “Смерть лорда Эджвера” (1934)
- Убийство в „Восточном экспрессе“ (1974)
- “Смерть на Ниле” (1978)
- “Зло под солнцем” (1982)
- “Тринадцать за обедом” (1985)
- “Загадка мертвеца” (1986)
- “Убийство в трёх актах” (1986)
- “Свидание со смертью” (1988)
- “Загадка Эндхауза” (СССР, 1989)
- «Пуаро Агаты Кристи» (1989—2014) — бош ролни Девид Суше о’йнаган британия сериали. Ҳаммаси бо’либ 70 та филм суратга олинган.
- “Неудача Пуаро” — “Убийство Роджера Экройда” романига асосланган, 2002-йилда суратга олинган рус телесериали. Эркюл Пуаро ролида — Константин Райкин
- Убийство в „Восточном экспрессе” (2017)
- Убийства по алфавиту (телесериал, 2018)
- «Смерть на Ниле» (2022)
Компютер о'йини
Изқувар худди шу номдаги роман асосида яратилган Агатҳа Чристиэ: Мурдер он тҳе Ориэнт Эхпресс(Агата Кристи: Убийство в “Восточном экспрессе”) (2006) ўйинининг бош қаҳрамони. Эркюлга эса “Пуаро” телесериалида ушбу ролни ижро этган Девид Суше овоз берган.
Пуаро ролининг ба’зи ижрочилари
тҳумб| Остин Тревор 1931-йилда Пуаро ролида
Остин Тревор
Пуаро ролининг биринчи ижрочиси. Биринчи марта “Убийство Роджера Экройда”романи асосида суратга олинган “Алиби” (1931) филмида пайдо бўлган. Шунингдек, у "Чёрный кофе" ва "Смерть лорда Эджвера" филмларида рол ижро этган. Треворнинг қиёфаси адабий на’мунанинг ко'ринишига мос келмайди чунки унинг мо'йлови ё'қ.
Алберт Финни
У 1974-йилда суратга олинган Убийство в „Восточном экспрессе“ филмида Пуаро ролини ижро этган. Филм, худди Алберт Финни сингари, Оскарга номзод бўлган, аммо мукофотланмаган[14].
Питер Устинов

Питер Устинов детектив ҳақида 6 та филмда (1978-1988)суратга тушган: “Смерть на Ниле”, “Зло под солнцем”, “Тринадцать за обедом”, “Загадка мертвеца”, «”Убийство в трёх актах” ва “Свидание со смертью”
Девид Суше
лефт|тҳумб| Девид Суше Пуаро ролида Девид Суше энг яхши Пуаро деб ҳисобланади[15]. У йигирма беш йил давомида Агата Кристининг Пуаро телесериалидаги Пуаро ролини ижро этди. У ҳикоя ва романлар асосида суратга олинган 70 та филмда суратга тушган. Сериал БАФТА мукофотининг 5 та номинациясидан 4 тасига лойиқ деб топилган, Кристофер Гуннинг эса сериал ва филмлар учун басталаган мусиқаси учун Ивор Новелло мукофотига номзод бўлган. Девид Суше кетма-кет уч йил (1989-йилдан 1992-йилгача) Пуаро роли учун БАФТА мукофотига номзод бўлган, лекин ҳеч қачон унга сазовор бо’ла ололмаган. Лекин Хю Фрейзер Гастингс[16] роли учун БАФТА мукофотига сазовор бо’лган.
Кеннет Брана
У Пуаро ролини ижро этишни ўзи режиссёрликУбийство в „Восточном экспрессе“ (2017)филмидан бошлаган. У ролни ижро этишни “Смерть на Ниле” романининг 2022-йилда экранлаштирилган филмида давом эттирди.
Бошқа
- Тони Рендел (1965) — “Убийства по алфавиту” филмида.
- Иэн Холм (1986) — “Убийство по книге” филмида.
- Анатолий Равикович (1989) — “Загадка Эндхауза”
- Алфред Молина (2001) — “Убийство в Восточном экспрессе” филмида.
- Константин Райкин (2002) — “Неудача Пуаро” филмида.
- Жон Малкович (2018) — уч қисмли телефилм “Убийства по алфавиту” (телесериал, 2018)да.
Манбалар
- ↑ «Убийства по алфавиту». Глава 1.
- ↑ «Происшествие в Стайлз». Глава 5.
- ↑ «Пять поросят», Глава 7.
- ↑ «Мечта».
- ↑ «Ранние дела Пуаро», рассказ «Затерянный прииск».
- ↑ «Трагедия в трёх актах». Акт третий, глава пятнадцатая.
- ↑ Создание первого романа.
- ↑ 8,0 8,1 {{Веб манбаси}} андозасидан фойдаланишда
сарлавҳа=параметрини белгилашингиз керак. „{{{титле}}}“. - ↑ Тҳомас Ласк.. „Ҳерcуле Поирот Ис Деад; Фамед Белгиан Детеcтиве“ (инглизча). Тҳе Неw Ёрк Тимес (6-август 1975-йил). Қаралди: 16-август 2019-йил.
- ↑ Агата Кристи. Убийство на поле для гольфа (Wайбаcк Мачине сайтида 13-ноябр 2012-йил санасида архивланган) (Библиотека ОCР Альдебаран).
- ↑ Трагедия в трёх актах. Последняя глава.
- ↑ 12,0 12,1 {{Веб манбаси}} андозасидан фойдаланишда
сарлавҳа=параметрини белгилашингиз керак. „{{{титле}}}“. - ↑ Исследователи установили личность предполагаемого прототипа Эркюля Пуаро // ИТАР-ТАСС.
- ↑ Фильмы об Эркюле Пуаро Фильм «Убийство в Восточном экспрессе».
- ↑ О Дэвиде Суше.
- ↑ О сериале «Пуаро Агаты Кристи».
Адабиётлар
- Богатырёв А. В.. Энциклопедия Эркюля Пуаро. М.: Издательство «Перо», 2021. ИСБН 978-5-00189-026-3.
- Кристи, Агата.. Врата судьбы: Роман; Занавес: Роман; Забытое убийство: Роман; рассказы // Собрание сочинений в 20 томах. М.: Артикул-Принт, 2003. ИСБН 5-93776-029-8.
- Кристи, Агата. Автобиография // Собрание сочинений / Пер. с англ., сост. А. Титов. М.: Артикул-принт, 2003 — 656-бет. ИСБН 5-93776-029-8.
- Кристи, Агата; Карран, Джон.. Секретный архив Агаты Кристи. М.: Эксмо, 2010. ИСБН 978-5-699-42753-6.
- Морган, Джанет.. Жизнь Дамы Агаты: Биография // Агата Кристи. Собрание сочинений. М.: Артикул-принт, 2002. ИСБН 5-93776-026-3.
- Кристи, Агата.. Библиография произведений А. Кристи, изданных на русском языке // Таинственное происшествие в Стайлз: Романы. Рассказы. Красноярск: Книжное издательство, 1990 — 456—459-бет. ИСБН 5-7479-0172-9.