Hermann Emil Fischer
Ҳерманн Эмил Фисчер (1852-йил, 10-сентябр, Эйскирхен — 1919.15.7, Берлин) — немис органик кимёгари. Страсбург университетини тугатган (1874). Мюнхен (1879-йилдан), Эрлангер (1882-йилдан), Вюрсбург (1885-йилдан), Берлин (1892—1919) университетлари профессор Илмий ишлари углеводородлар, оқсиллар, пурин бирикмалари кимёсига оид. Пуриннинг физиологик фаол ҳосилаларидан — кофеин, теобромин, ксантин, гипоксантин, теофиллин, гуанин ва аденинни (1897), сийдик кислота (1899), шунингдек, пуринни (1898) синтез қилган. Қандлар (1887-йилдан), манноза, фруктоза ва глюкоза (1890) синтезини амалга оширган. Кўпгина оқсилларнинг парчаланиш маҳсулотларида валин (1901), пролин ва оксипролин (1902) мавжудлигини очган, полипептидлар синтезига асос солган ва илк бор соф дипептид олган (1902). Нобел мукофоти лауреата (1902)[1][2].
| Ҳерманн Эмил Фисчер | |
|---|---|
|
| |
| Таваллуди |
9-октабр 1852 Эйскирхен |
| Вафоти |
15-июл 1919 Берлин |
| Миллати | Германия |
| Соҳаси | Кимё |
| Таълими |
Бонн университети Страсбург университети |
| Мукофотлари | Нобел мукофоти |
Манбалар
- ↑ Нобел мукофоти совриндорлари
- ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Олим ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |