Hermann Hesse

Ҳерманн Карл Ҳессе — (1877-йил 2 июл – 1962-йил 9-август) олмон-швейц шоир, ёзувчи ва рассом. Ҳессен Олмониянинг Свабиянинг Қора ўрмон ҳудудидаги Cалw қишлог'ида туғилган. Унинг онаси сабабли шеъриятга, мусиқага иштиёқи баланд бўлган қолаверса, унинг полиглот бобоси Ҳессега яхши таъсир ўтказган.
Ёшлигида у бироз муддат семинарияда таҳсил олган, аммо руҳий тушкунликка тушиб қолгани сабабли бир марта ўз жонига қасд қилишга уринган ва санаторияда даволанган. Охир-оқибат, Ҳессе гимназияни тугатади ва имтиҳонларини 1893-йилда тўлиқ топширган. Кейинчалик, у автодидакт бўлиб қолади ва илоҳий рисолаларга қизиқиши ортади. Натижада, юнон мифологиясини, Иоганн Волфганг фон Гётени, Готтолд Эфраим Лессингни, Фридрих Шиллерни ва Фридрих Ницшени иштиёқ билан ўқий бошлаган. Унинг илк шеърий ва насрий асарлари 1890-йилларда ва 1900-йилларнинг бошларида нашир қилина бошланган. Унинг илк романи „Петер Cамензинд“ романи 1904-йилда нашр этилган. 1946-йилда адабиёт бўйича Нобел мукофотини олган.

Унинг энг таниқли асари — Сиддҳартҳа: Ҳиндча роман.
Таълими
Ҳессе Эсслинген ам Неcкардаги китоб дўконида шогирдликни бошлайди, лекин уч кундан сўнг у ерни тарк этган. Кейин, 1894-йил ёзининг бошида у Калвдаги соат миноралари заводида 14 ой давомида шогирдлик қилади.
Ёзувчи бўлиши
1895-йил 17-октябрда Ҳессе Тюбингендаги илоҳиёт, филология ва ҳуқуқ бўйича махсус тўпламга эга бўлган китоб дўконида ишлай бошлаган[1]. Ҳессенинг вазифаси китобларни тартибга солиш, қадоқлаш ва архивлашдан иборат бўлган. Ҳар ўн икки соатлик иш куни тугагандан сўнг, Ҳессе ижод қилишни давом эттирар ва якшанба кунларини дўстлар билан эмас, балки китоблар билан ўтказган. Ҳессе аввал теологик асарларни, кейинчалик Гёте, Лессинг, Шиллер ва юнон мифологиясини ўрганган. У Ницшени 1895-йилда ўқишни бошлаган[2] ва бу унинг кўпгина романларига катта таъсир кўрсатган[3].
Ўлими
Умрининг сўнгги йигирма йилида Ҳессе кўплаб қисқа ҳикоялар (асосан болалиги ҳақидаги хотиралар) ва шеърлар (кўпинча табиат уларнинг мавзуси бўлган) ёзган. Шунингдек, Ҳессе ёзишдан узоқлашгани ҳақида истеҳзоли асарлар ёзган ва кўп вақтини акварелга бўлган қизиқишини излашга сарфлаган. Шунингдек, Ҳессе Нобел мукофоти натижасида олинган доимий мактублар оқими билан машғул бўлган. У 1962-йил 9-августда 85 ёшида вафот этган ва Гентилино шаҳридаги СантъАббондио қабристонига дафн қилинган. У ерда унинг дўсти Ҳуго Балл ва дирижёр Бруно Wалтер ҳам дафн этилган[4].
Мукофотлари
- 1906: Бауэрнфелд-Преис
- 1928: Венадаги Шиллер жамғармасининг Межстрик-Преис мукофоти
- 1936: Готфрид-Келлер-Преис мукофоти
- 1946: Гёте мукофоти
- 1946: Адабиёт бўйича Нобел мукофоти
- 1947: Берн университетининг фахрий доктори
- 1950: Wилҳелм Раабе адабиёт мукофоти
- 1954: Поур ле Мéрите
- 1955: Германия китоб савдосининг Тинчлик мукофоти
Новеллалари
- (1899) Эине Стунде ҳинтер Миттерначт (Ан Ҳоур афтер Миднигҳт)
- (1908) Фреунде
- (1914) Ин тҳе Олд Сун
- (1916) Счöн ист диэ Жугенд
- (1919) Клеин унд Wагнер
- (1920) Клингсорс летзтер Соммер (Клингсор’с Ласт Суммер)
Романлари
- (1904) Петер Cамензинд
- (1906) Унтерм Рад (Бенеатҳ тҳе Wҳеэл шунингдек, Тҳе Продигй номи билан ҳам нашр этилган)
- (1910) Гертруд
- (1914) Роßҳалде
- (1915) Кнулп (шунингдек , Тҳреэ Талес фром тҳе Лифе оф Кнулп сифатида нашр этилган)
- (1919) Демиан (Эмил Синcлаир тахаллуси остида нашр этилган)
- (1922) Сиддҳартҳа: Ҳиндча роман
- (1927) Чўл бўриси
- (1930) Нарзиß унд Голдмунд (Нарcиссус анд Голдмунд,шунингдек , „Деатҳ анд тҳе Ловер“ номи билан нашр этилган)
- (1932) Диэ Моргенландфаҳрт (Жоурней то тҳе Эаст)
- (1943) Дас Гласперленспиэл (Тҳе Гласс Беад Гаме; Магистер Луди номи билан ҳам нашр этилган)
Қисқа ҳикоялар тўпламлари
- (1919) Странге Неwс фром Анотҳер Стар (дастлаб Мäрчен номи билан нашр этилган) – 1913-1918 йиллар орасида ёзилган
- (1972) Сториэс оф Фиве Деcадес (1899-1948 йиллар орасида ёзилган 23 та ҳикоя)
Манбалар
- ↑ Ж. Ж. Ҳеcкенҳауэр.
- ↑ Фреэдман (1978) п. 69.
- ↑ Фреэдман (1978) п. 111.
- ↑ Милеcк, Жосепҳ. Ҳерманн Ҳессе: Лифе анд Арт (эн). Беркелей: Университй оф Cалифорниа Пресс, 29 Жануарй 1981 — 360-бет. ИСБН 978-0-520-04152-3.