Hessen

Ҳессен ёки Гессен — Олмония ери. Ҳессеннинг катта қисми Ўрта Олмония тоғларида, оз қисми Майн-Рейн пасттекислигида жойлашган. Майдони 21,1 минг км2. Аҳолиси 5 971 816 киши Бош шаҳри —Висбаден.
ВИИИ—ИХ асрларда графлик бўлган. ХИИИ аср охиридан Олмония князлиги ҳудуди. 1567-йилда 2 та: Гессен-Кассел (1866 йилдан Пруссия қўшиб олган) ва Гессендармштадт (1866-йилдан —Буюк герсоглик, 1918-йилдан —Веймар республикаси таркибидаги ер) князлигига бўлинган. 1945-йилда Америка ва Франсия оккупация зонасида бўлган. 1949-йилдан Олмония ери.
Иқлими мўтадил. Январнинг ўртача температураси 0-2°, июлники 18—20°. Кенг баргли ўрмонлар (ҳудудининг 40%) ўсади. Қўнғир кўмир қазиб чиқарилади. Ҳессен Олмонияда чиқариладиган калий тузларининг 1/3 қисмини беради. Қора металлургия ва металл буюмлар қуйиш саноати ривожланган. Йирик кимё саноати корхоналари (Франкфуртмайн, Хёхст, Висбаден ш.ларида) бор. Умумий машинасозлик, айникса, станоксозлик, автомобилсозлик, электротехника саноати ривожланган. Кўнчилик ва резина, аник, механика ва оптика буюмлари, ойна саноати ва заргарлик корхоналари бор.
Бу ерда Wиэсбаден, Франкфурт ам Маин, Дармстадт, Кассел, Оффенбач, Wетзлар, Фулда ва Гиэßэн (Гиэссен) каби таниқли шаҳарлар бор.
Гессен ҳудудида транспорт йўли ва автомобил йўллари зич жойлашган. Рейн ва Майн дарёларида кема қатнайди. Асосий транспорт тугуни — Франкфуртмайн. Туризм Г. иқтисодиётида салмоқли ўрин олган.[1]
ОПЕЛ, МЕРCК, WЕЛЛА, ЛЕИCА ва шунга охшаш кўп йирик фирмаларнинг маркази.
Манбалар
| Германия географияси ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |