„Ҳи-Теч“ банк ХАТБ— хусусий аксиядорлик тижорат банки бўлиб, Ўзбекистонда банкрот сифатида тугатилган банклардан бири[1]. 2023-йил 17-мартдаги Тошкент туманлараро иқтисодий суди қарори билан банкрот деб топилган[1].

Ҳи-Теч банк
Асосий маълумотлар
Тури АЖ
Шиори Биз трендларни яратамиз
Лицензияси №80 2015-йил 18-апрел
Фаолияти чакана банк, корпоратив банк
Асос солинган 2010-йил 9-январ
Ёпилган йил 2022-йил 7-октябр

Тарихи

Ҳи-Теч банк 2010-йил 9-январда хусусий ёпиқ аксиядорлик банки сифатида ташкил этилган. 2015-йил март ойида банк ХАТБга ўзгартирилди ва 18-апрелда банк фаолиятини амалга ошириш лицензиясини янгилади[2].

2019-йил банк юридик манзили Тошкент шаҳар Шаҳрисабз кўчаси 15а-уйга кўчирилди.

2020-йил июнда Ҳи-Теч банк ребрендингни амалга оширди[3].

2022-йил апрел ойида Ҳи-Теч банкнинг 97,21 млрд сўм қарздорлиги мавжуд эканлиги маълум бўлди. Ушбу маблағларнинг 26,12 млрд сўми Ипотека банк, 24,51 млрд сўми Халқ банки, 24,6 млрд сўми Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш жамғармаси, 13,5 млрд сўми Cоcа-Cола ичимлиги Ўзбекистон компанияси, 8,10 млрд сўми Мактабгача таълим вазирлиги томонидан банкка қўйилган депозит маблағлари ҳисобланади[4].

2022-йил июн ойида банкнинг Миробод туманидаги бош офиси биноси 11,57 миллиард сўм бошланғич нарх билан Э-ауксион платформасида сотувга қўйилди[5]. Банк тугатилганидан кейин, 2023-йил ноябр ойида ушбу бино 25,3 млрд сўм бошланғич нарх билан ауксионга қўйилди ва ауксионда 27,9 млрд сўм нарх таклифи билан WБМ Ҳазорасп компанияси ютиб олди. Банкнинг 60 млрд сўм бошланғич нарх билан ауксионга чиқарилган яна бир биносини эса 69 млрд сўм таклиф қилган Ўзбекинвест суғурта компанияси сотиб олди[6].

2022-йил 7-октябрдаги Марказий банк бошқарувининг 22/2-сонли қарорига асосан, „Ҳи-Теч банк“ ХАТБдан банк фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензия чақириб олинган. Бунга асос сифатида „Банклар ва банк фаолияти тўғрисида“ги қонуннинг 54 ва 77-моддаларидаги қоидабузарликлар келтириб ўтилган[7].

2022-йил 27-октябр куни Марказий банк раиси Мамаризо Нурмуродов матбуот анжуманида фуқароларнинг Ҳи-Теч банкда тахминан 5 млрд сўм маблағлари борлигини, ушбу маблағлар агент-банк сифатида танланган Қишлоқ қурилиш банк томонидан қайтарилишини маълум қилди[8].

2022-йил декабр ойида Ҳи-Теч банк Марказий банкни лицензияни чақириб олгани учун судга берди, бироқ суд банкнинг даъвосини рад этган[9].

2023-йил 17-мартдаги Тошкент туманлараро иқтисодий суди қарори билан банкрот деб топилди.

Банк инфратузилмалари географияси

Банк бош офиси ва Марказий амалиёт бошқармаси орқали мижозларга хизмат кўрсатган[10].

Корпоратив бошқаруви

Банк тугатилаётган пайтда қуйидагилар банк Кузатув кенгаши аъзолари эди[11]:

  • Азаматжон Тохтасинов — „WБМ Ромитех“ МЧЖ;
  • Марат Кадиров — „Асиа Пипепласт“ МЧЖ;
  • Жамшит Бахритдинов — „Мега Оил Бизнес“ МЧЖ;
  • Нуриддин Ишанходжаев — „Хабиб Хамид“ ХК;
  • Аслидин Узоқов — Фуқароларнинг банклардаги омонатларини кафолатлаш фонди.

Молиявий кўрсаткичлари

Ҳи-Теч банк 2022-йил ярим йилликни 7,9 млрд сўм зарар билан якунлаган.

Банкнинг тугатилишигача бўлган 5 йилдаги молиявий кўрсаткичлари тўғрисида қуйидаги жадвалда маълумот берилган:

Молиявий кўрсаткичлари (млрд сўмда)
Йиллар 2018-йил 1-январ[12] 2019-йил 1-январ[13] 2020-йил 1-январ[14] 2021-йил 1-январ[15] 2022-йил 1-январ[16] 2022-йил 1-июл[17]
Актив 188 162 354 382 315 258
Кредит 73 130 247 243 160 120
Капитал 47 82 120 139 105 93
Депозит 55 74 161 144 131 102
Соф фойда - 3,5 - 2,0 (30-ўрин)[18] −35,5 (30-ўрин)[19] −7,9 (29-ўрин)[20]

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 „Ҳи-теч банк банкрот деб э’лон қилинди“. Газета.уз. Афиша Медиа (2023-йил 1-март). Қаралди: 31-март 2024-йил.
  2. ↑ „ХАТБ "Ҳи-Теч Банк"“. банк.уз. Қаралди: 1-апрел 2024-йил.
  3. ↑ „"Ҳи Теч банк" ребрендинг қилибди.“ (2020-йил 17-июн). Қаралди: 1-апрел 2024-йил.
  4. ↑ „2022 йил 11 апрель ҳолатига кўра, "Ҳи-Теч Банк" ХАТБнинг ўз вақтида тўланмаган қарздорлиги 97,21 млрд. сўмга етди“. Банкерс.уз (2022-йил 4-апрел). Қаралди: 1-апрел 2024-йил.
  5. ↑ „Ҳи-Теч Банк бош офиси биноси банкнинг қарзлари сабабли қайта аукционга қўйилди“. Банкерс.уз (2022-йил 7-июн). Қаралди: 1-апрел 2024-йил.
  6. ↑ „Проданы два здания, принадлежавшие ҲИ-Теч Банк“ (ру). Капитал.уз (2023-йил 7-ноябр). Қаралди: 1-апрел 2024-йил.
  7. ↑ „«Туркистон» ва Ҳи-теч банк`нинг лицензияси бекор қилинди“. Газета.уз. Афиша Медиа (2022-йил 7-октябр). Қаралди: 1-апрел 2024-йил.
  8. ↑ „Туркистон Банкда аҳолининг тахминан 368 млрд, Ҳи-Теч Банкда эса 5 млрд сўм маблағлари бор — Мамаризо Нурмуратов“. Спот.уз. Афиша Медиа (2022-йил 27-октябр). Қаралди: 1-апрел 2024-йил.
  9. ↑ „Ҳи-Теч Банк подал в суд на решение Центробанка об отзыве лицензии“ (ру). Газета.уз. Афиша Медиа (2022-йил 26-декабр). Қаралди: 1-апрел 2024-йил.
  10. ↑ „Ҳи-Теч Банк филиаллари“. банк.уз. Қаралди: 1-апрел 2024-йил.
  11. ↑ „Ҳи-Теч Банк Кузатув кенгаши янги таркибда сайланди“. Банкерс.уз (2022-йил 31-август). Қаралди: 1-апрел 2024-йил.
  12. ↑ „Тижорат банклари фаолиятининг асосий кўрсаткичлари тўғрисида 2018 йил 1 январь ҳолатига маълумот“. cбу.уз. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки. Қаралди: 31-март 2024-йил.
  13. ↑ „Тижорат банклари фаолиятининг асосий кўрсаткичлари тўғрисида 2019 йил 1 январь ҳолатига (банклар кесимида) МАЪЛУМОТ“. cбу.уз. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки. Қаралди: 31-март 2024-йил.
  14. ↑ „Тижорат банклари фаолиятининг аылтЗсосий кўрсаткичлари тўғрисида 2020 йил 1 январь ҳолатига (банклар кесимида) МАЪЛУМОТ“. cбу.уз. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки. Қаралди: 31-март 2024-йил.
  15. ↑ „Тижорат банклари фаолиятининг асосий кўрсаткичлари тўғрисида 2021 йил 1 январь ҳолатига маълумот“. cбу.уз. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки. Қаралди: 31-март 2024-йил.
  16. ↑ „Тижорат банклари фаолиятининг асосий кўрсаткичлари тўғрисида 2022 йил 1 январь ҳолатига маълумот“. cбу.уз. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки. Қаралди: 31-март 2024-йил.
  17. ↑ „Тижорат банклари фаолиятининг асосий кўрсаткичлари тўғрисида 2022 йил 1 июль ҳолатига маълумот“. cбу.уз. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки. Қаралди: 31-март 2024-йил.
  18. ↑ „2020 йил якунлари бўйича Ўзбекистон банкларининг баланс соф фойдаси.“. Банкерс.уз (2021-йил 16-январ). Қаралди: 31-март 2024-йил.
  19. ↑ „Тўртта банк 2021 йилни молиявий зарар билан якунлади“. Банкерс.уз (2022-йил 17-январ). Қаралди: 31-март 2024-йил.
  20. ↑ „Тижорат банкларининг жами соф фойдаси 2022 йил 1-ярим йиллик якунлари бўйича 4 трлн. 755 млрд. сўмни ташкил қилган“. Банкерс.уз (2022-йил 18-июл). Қаралди: 31-март 2024-йил.