Hidrosele
Ҳидроселе — уруғдон билан мояк пардаси орасига суюқлик йиғилиши. Ҳидроселе туғма бўлиши ёки мояк ва ортиғининг турли яллиғланиш касалликларида, уларга шикаст етганида вужудга келиши мумкин. Туғма ва орттирилган, бир ёки икки томонлама, ўткир ёки сурункали хиллари бор. Суюқлик уруғдон атрофига аста-секин йиғилиб, катталашаверади. Таранглашган хилида ёрғоқнинг ўнг ёки чап тарафида қаттиқ ўсмасимон тузилма аниқланади, таранглашмаганида эса у анча эластик бўлади.
| Ҳидроселе | |
|---|---|
|
| |
| Мутахассислик | Урология |
| Даволаш | Жарроҳлик |
Туташган шаклида бемор етганида тузилма анча кичраяди, туташмаган хилида эса ўлчамлари бир хил тураверади. Таранглашган хилини тезроқ операция қилиш лозим. Ҳидроселени вақтида жарроҳлик йўли билан бартараф этилмаса, уруғдон атрофияга учраб, бепуштликка олиб келиши мумкин[1].

Манбалар
Ҳаволалар
| Биологияга оид уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |