Hijoz
Ҳижоз — Саудия Арабистонининг Шим.-Ғарбида жойлашган тарихий вилоят. Ҳижознинг асосий шаҳри — Макка жоҳилият даврида ҳам Арабистоннинг савдо ва маданий маркази бўлган. ВИИ асрнинг бошларида ҳижозда Муҳаммад (сав) янги дин — исломни тарғиб этиб, мусулмон жамоасига асос солди. Халифаликнинг пойтахти Мадина, Макка шаҳри қаторида ҳижоз мусулмонларнинг муқад-дас зиёратгоҳ жойига айланган. Хали-фалик пойтахтни Сурияга, сўнгра Ироққа кўчирса ҳам, ҳижоз муқаддас шаҳарлар туфайли ўзининг мумтоз диний аҳамиятини сақлаб қолган. Халифалик парчалангач, ҳижоз турли мусулмон давлатлари (Фотимийлар, Айюбийлар, Мамлуклар) таркибига кирган. 1517 йил Мисрни турклар босиб олгандан кейин ҳижоз муқаддас шаҳарлари билан бирга Усмонийлар империясига қўшиб олинган. 1811 — 18 йилда Муҳаммад Али пошо бошчилигидаги Миср қўшинлари ҳижозни эгаллаб олган.
1840-йилдан уни турк губернатори бошқарган. 1916 йилда ҳижозда турк ҳукмронлигига қарши (Макка шарифи Ҳусайн ибн Али бошчилигида) қўзғолон бошланган. 1912—25 йилларда ҳижоз номигагина мустақил қироллик бўлган. 1925-йилда Нажд ҳокими Ибн Сауд ҳижозни эгаллаб олган. 1932-йилдан ҳижоз Саудия Арабистонининг қирол ноиблари бошқарадиган вилоятлардан бирига айланган.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |