Hillary Clinton
Ҳилларй Диане Родҳам Cлинтон (талаффузи: Ҳиллари Даен Родем Клинтон 1947-йил 26-октябр, Чикаго) – таниқли АҚШ давлат ва жамоат арбоби, мамлакатнинг 67-давлат котиби, 2016-йилги президентлк сайловларида Демократлар партиясидан номзод.
| Ҳилларй Родҳам Cлинтон | |
|---|---|
| Ҳилларй Cлинтон | |
|
| |
| Таваллуди |
Ҳилларй Диане Родҳам 1947-йил 26-октябр |
| Фуқаролиги |
|
| Партияси | Демократик Партия |
| Турмуш ўртоғи | Билл Cлинтон |
| Болалари | Челсей Cлинтон |
| Веб-сайти | Расмий сайти |
| Имзоси | |
|
| |
Ҳаёти
1965-йилда Иллинойс штатидаги Парк-Риж ўрта мактабини тамомган. Уэлсли коллежида таҳсил кўра бошлаган Ҳилларй ўқиш билан бирга жамоат ишларида ҳам фаол иштирок этган. 1969-йилда бакалавр дипломини олгач, Ел университетининг ҳуқуқшунослик факултетига ўқишга кирган. Айнан мана шу ерда ҳаётининг кейинини мутлақо ўзгартириб юборган воқеани бошидан ўтказган: бўлажак турмуш ўртоғи Билл Cлинтон билан танишган. Ҳилларй 1972-йилда демократ номзод Георге МcТоwернинг сайлов компаниясида фаол иштирок этади. Бир йил ўтиб эса у ҳуқуқшунослик доктори дипломини қўлга киритади. Шундан кейин у Вакиллар палатаси ҳуқуқ қўмитаси аппаратида ва Болаларни ҳимоя қилиш жамғармасида ишлай бошлайди. Кейинроқ Арканзасга кўчиб ўтади. Сабаби, Билл Клинтон ўзининг сиёсий фаолиятини бошлаганди. 1975-йилда Ҳилларй билан Билл турмуш қурадилар. Шу йилдан Ҳилларй Арканзас университетининг ҳуқуқшунослик факултетида дарс бера бошлалади, бир йилдан кейин „Росе Лаw Фирм“ юридик фирмасида ишлай бошлади. 1978-йил ўша пайтдаги президент Жиммй Cартер Ҳилларйни Юридик хизматлар корпорацияси бошқарув аъзоси этиб тайинланган. Бу йил Билл учун ҳам омадли келади: у Арканзас губернатори этиб сайланади. 1980-йилда Клинтонларнинг қизи – Челси дунёга келади. Штатнинг биринчи хоними сифатида (1983—1981 ва 1983—93-йиллар) Ҳилларй Клинтон жамоат ишларида фаол қатнашиб келади. 1992-йили Билл Клинтон президентлик сайловида ғолиб келганидан кейин турмуш ўртоғини илтимосига кўра, Ҳилларй соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилиш тезкор қўмитасини бошқаради. Аммо ислоҳот ҳам, бу ислоҳотларнинг бошига Ҳилларйнинг тайинланиши ҳам республикачилар ва тиббиёт ходимларига ёқмайди. Натижада, бир йил ўтиб, Ҳилларй бу лавозимни тарк этади. Шундан сўнг Ҳилларй аёллар ва болалар муаммоларига, айниқса, ривожланаётган давлатда аёллар ва болаларни ҳимоя қилиш ишида қатнаша бошлайди.
Клинтонларнинг ҳукмронлик даври
Клинтонларнинг ҳукмронлик даври силлиқ кечмади. 1994-йилда „Wҳитеwатер“ компанияси атрофида кечган машмашалар, 1998-йилда Билл Клинтон – Мониcа Левинскй ишқий можаролари оламшумул воқеалардан бўлгани шубҳасиз. Ҳилларй эрининг ишқий муносабатларига кўз юмиб кета олгани эса янада шов-шувли бўлди. Табиийки, Ҳилларй Клинтон бу ишда ўзининг сиёсий келажагини ҳам ўйлаган эди. Ахир сиёсий фаолиятини эри президентлик курсисидан тушганидан кейин ҳам давом эттириши керак эди-да. Шундай бўлди ҳам. 2000-йилда у Демократлар партияси вакили сифатида Ню-Ёркдан сенаторликка номзод бўлди. Унинг рақиби Ню-Ёрк мери Рудолпҳ Гиулиани эди. Аммо Жулиани соғлиғи боис сайлов мусобақасидан воз кечди. Ҳилларй Клинтон эса навбатдаги рақиб Рик Лациони енга олди. Бироқ Ҳилларй Клинтоннинг сиёсий қарашлари нафақат республикачиларга, балки демократларнинг ўзига ҳам ёқмай қола бошлади. Айниқса, у республикачи президент Георге W. Бушнинг Ироққа қуролли ҳужумини ёқлаганидан кейин. Аммо шунга қарамасдан, Ҳилларй Клинтон демократларнинг президентликка энг сара номзодларидан бири сифатида қолмоқда эди.
2006-йил 7-ноябрда Клинтон хоним сенатга қайта сайланди. Бу сафар у Жоҳн Спенсернинг устидан ғалаба қозонди. 2007-йил 20-январида Ҳилларй Клинтон президентлик курсиси учун ўтказиладиган сайловда демократлар вакили сифатида иштирок этиши маълум қилади. Ҳилларйнинг партиядош рақиби эса қора танли Барак Обама эди. Агар Клинтон хонимнинг сайловолди кампанияси яхши тугаган ва Америка халқи уни бўлажак президент сифатида қарши олганида эди, келгуси йилдан улкан давлатни бошқариш биринчи аёл президентнинг чекига тушарди. Аммо партия ичида ўтказилган сайловлар улоқни Барак Обама илиб кетишига олиб келди. 2008-йил 7-июн куни Ҳилларй Клинтон ўзининг сайловолди кампанияси ниҳоясига етганини маълум қилди ва сайлов мусобақасини тарк этди[1].
Манбалар
Ҳаволалар
- Официалний сайт кандидата в президенти США Ҳилларй Клинтон (ингл.)
- Интервю Ҳилларй Клинтон в передаче Владимира Познера (22.03.2010) (Wайбаcк Мачине сайтида 2016-06-30 санасида архивланган)
- „У Путина нет Души“ (видеофрагмент ЁуТубе)
- Лента.ру: Вибори президента США
- Видео „Ҳилларй не лжёт“ о эё опасной поэздке в Боснии в 1996 году (ЁуТубе)
| Шахсият ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |