Ҳилманд


Жойлашуви
Давлат

Ҳилманд — Афғонистондаги дарё, қуйи қисми Эронда. Узунлиги 1150 км. Ҳавзасининг майдони 500 минг км² (катта қисми чўл). Ҳиндукуш тоғларидан бошланиб, Дашти Марғо ва Регистон текисликларида оқади. Делта ҳосил қилиб, Систон ботиғидаги Ҳомун кўлига қуйилади. Бош ирмоғи — Аргандоб. Ўртача сув сарфи 400—500 м3/сек. Суви баҳор ва ёз ойларида кўпаяди. Сувидан суғоришда фойдаланилади. Ҳ. тармоқларида тўғонлар қурилган (энг каттаси Систон).