Ҳилолдошлар (Cйпераcеаэ), бар-дидошлар — кўп йиллик, баъзан бир йиллик бир уруғпаллали ўсимликлар оиласи, асосан ўтлар. 85 туркум 3500 дан ортиқ турни ўз ичига олади. Ер шарининг ҳамма минтақаларида учрайди. Кўпроқ Шимолий яримшарнинг мўътадил ва совуқ минтақаларида тарқалган. Асосан, зах, ботқоқ ерларда, ариқлар бўйида, бир қанча тури чўл, адир, тоғ ва яйловларда ўсади. Ҳ.га барди, қамиш, папирус, саломалайкум ва бошқа киради.