Hind tili
| Ҳинд тили | |
|---|---|
|
| |
| Миллий номи | हिन्दी |
| Мамлакатлар | Ҳиндистон |
| Расмийлик ҳолати | Ҳиндистон |
| Сўзлашувчиларнинг умумий сони | 180 000 000 (1991) |
| Туркумланиши | |
| Тил оиласи | Ҳиндевропа |
| Алифбоси | деванагари |
| Тил кодлари | |
| ИСО 639-1 | ҳи |
| ИСО 639-2 | ҳин |
| ИСО 639-3 | ҳин |
Ҳинд тили (ҳиндча: हिन्दी), ҳиндий — ҳинд тилларитн бири; Ҳиндистоннинг расмий тили ва Ҳиндистонда тарқалган асосий адабий тиллардан бири. Уттар-Прадеш, Мадҳя-Прадеш, Ҳарияна, Биҳар, Ражастҳан, Ҳимачал-Прадеш штагларида ҳамда Деҳли иттифоқий ҳудудида тарқалган. Унда 250 млн.га яқин киши сўзлашади (ўтган асрнинг охирлари). Ҳ. лаҳжалари структура жиҳатидан фарқланувчи 2 гуруҳга ажралади: кҳари бўли, ҳарияни, браж, канаўжи, бундели лаҳжаларидан иборат ғарбий гуруҳ ва авадҳи, багҳели, чҳат-тисгарҳи лаҳжаларидан иборат шарқий гуруҳ.
Яқин қариндош тиллар орасида Ҳинд тили ҳам географик, ҳам типологик жиҳатдан марказий ўринни эгаллайди: ғарброқда жойлашган тилларга қараганда Ҳинд тилида эски флектив шаклдар камроқ, айни пайтда унда агглютинация шарқий (мас, бенгал тили) тиллардагидек ривожланмаган. Фонетикасида ун-лиларнинг чўзиқлиги ва бурунлашу-ви (назализапимси) маъно фарқлаш хусусиятига эга. Ундошлар, аксари \инд-орий тилларидаги каби, 5 локал қатор бўйича тақсимланади. Морфологиясида отларнинг кўмакчилар ёрдамида ясаладиган ва феълларнинг ёрдамчи феъллар билан ҳосил қилинадиган аналитик шакллари кўплаб уч-райди. Ҳинд тилида санскрит тилининг луғавий ва сўз ясовчи воситалари кенг қўлланади. Шу жиҳаги билан арабча ва форсча луғавий ва бошқа унсурлар қўлла-иадиган урдуляи фарқ қилади.
Кҳари бўли (ҳипдистоний) лаҳжасига асосланган ҳозирги Ҳинд тили ХИХ асрдан шакллана бошлайди. Ҳинд тилидаги замонавий насрнинг асосчиси Бҳаратепду Ҳаришчандра (1850—85) ҳисобланади; шеъриятҳам ХИХ аср охирида шаклланган. Ҳинд тили деванигари ёзувидан (|юйдаланади.
Адабиётлар
- Катемина Т.Г.. Яшк хинди, М., 1960; Черншси В. А. Диалекгм и лицрагурнии хинди, М., 1964; Ҳиндийчаузбекча луғат (О.Шоматои ва 6.). Дшли, 2003.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Жаҳон тилларидан бири ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |