Дин

Ўз-ўзини диний англаш турлари

Монотеизм  · Дуализм  · Политеизм  · Деизм · Теизм  · Ицизм · Пантеизм · Пандеизм

Ибтидоий динлар

Тотемизм  · Анимизм  · Фетишизм  · Шомонизм

Дунё динлари

Буддизм · Баҳоийлик

Иброҳимий динлар

Яҳудийлик · Христианлик · Ислом

Дҳармик динлар

Ҳиндуийлик · Жайнизм · Сикҳизм · Буддизм

Узоқ Шарқнинг анъанавий динлари

Даосизм · Конфуцийлик · Синтоизм

Бошқа динлар

Тангричилик  · Зардуштийлик

Асосий ғоялари

Тангри · Руҳ · Гуноҳ  · Муқаддаслик · Руҳ фалсафаси · Иймон  · Догма · Муқаддас китоблар  · Ўлимдан кейинги ҳаёт  · Ибодат  · Ибодатхона

Динларнинг рўйхати

г · м

Ҳиндуий дини, ҳиндуизм – дунёда кенг тарқалган динлардан бири. Ҳиндуий динига эътиқод қилувчилар асосан Ҳиндистонда (83% га яқини) яшайди, Покистон, Бангладеш, Непал, Шри Ланкада, шунингдек, Жанубий Африкада, шарқий Осиёда ҳам учрайди. Ҳиндуийликка 780 млн. киши эътиқод қилади (2003). Милоднинг 1-минг йиллигида шаклланган. Ҳиндуий дини Веда дини ва браҳманизм ривожланиши ва унга кейинчалик халқ эътиқоди, урф-одатлари, маросимлари сингиб кетиши жараёнида пайдо бўлган. Ўрта асрларда ҳукмрон мафкурага айланган.

Ҳиндуийликнинг асосида жоннинг янги шаклга кириши (сансара) ҳақидаги таълимот ётади. Унга кўра, киши ўлгандан кейин жони (руҳи) янги ўсимлик, ҳайвон ёки инсон танасига кириб олади ва қайта туғилади. Янги руҳнинг қай даражада бўлиши карма қонунига, яъни кишининг ҳаёт давридаги хулқ-атвори, хатти-ҳаракатига боғлиқ. Ҳиндуийликнинг асосий мақсади – инсонни мана шу қайта туғилиш занжиридан, азоб-уқубатидан ҳалос қилиш, яъни мокшага эришиш. Ҳиндуийликдаги турли диний-фалсафий таълимотлар мокшага эришишнинг йўллари ва воситаларини ишлаб чиқдилар. Хусусан, веданта Ҳиндуийликка фалсафий асос бўлиб хизмат қилди. Ҳиндуийликка эътиқод қилувчилар қайси кастага мансублигига қараб диний расм-русумларни бажаришда фарқланади. Улар вафот этганларида ерга кўмилмайди, балки оловда куйдирилади. Ҳиндуийликга кўра шундай қилинса марҳум покланади, гуноҳлари бу дунёда қолади. Олов у дунёга гуноҳлардан холи бўлган жоннинг ўзини олиб кетади. Бу диннинг ақидаларига кўра, одамзот яратилишидаёқ ижтимоий жиҳатдан тенгсиз яратилган. Шунинг учун бу тенгсизликни реал ҳаётда тугатишнинг иложи йўқ. Чунки унга таъсир этишга қодир бўлган кучнинг ўзи йўқ.

Ҳиндуийликнинг Муқаддас китоби Ведалар, „Маҳобхарата“ (айниқса унинг „Баҳагавадгита“ ва „Рамаяна“ қисмлари) ва бошқа.

Ҳиндуий динига кўра, Худо – Браҳма дея аталади.

Дин пайғамбари – Кришна

Ҳалокат фариштаси- Шива.

Ҳиндуийликда тоғлар, дарёлар (хусусан, Ганг), ўсимлик (мас, нилуфар), ҳайвонлар (маймун, фил, илон ва айниқса, сигир) Муқаддас саналади ва улар эъзозланади. Диний маросимлар ибодатхоналарда, уйлардаги меҳроблар ёнида, муқаддас жойларда адо этилади. Ҳозирги Ҳиндуийлик 2 оқим – вишнуизм ва шиваизм шаклида мавжуд.