Ҳировул (мўғулча – яккаланмоқ, узоқлашмоқдан) – илғор қисм, авангард. Амир Темур юришларига оид форсийда битилган тарихий манбаларда қайд этилган. Эски ўзбек тили ман-баларида Ҳ.нинг ировул (эравул) фо-нетик варианти ҳам мавжуд бўлиб, у „Бобурнома“ ва Абулғозийнинг „Ша-жарайи турк“ида ишлатилган. Ҳ.бир қатор обидаларида бошқа бир мўғулча манглай (манғлий) атамаси билан ал-машинган. Жанговар тартибга биноан Ҳ. лашкарнинг пешрави (аванпости) қоровуллан кейин, яъни марказ ғулдан олдин, ўнг қанот (баранғар) ва чап қанот (жуванғар) оралиғида ҳара-кат қилган. Ҳ.га жангларда суяги қотган, тажрибали, баҳодир жангчилар жалб этилган, атоқли саркардалар қўмондонлик қилган. Соҳибқирон қўшинида асосий, бош Ҳ. қатори ўнг қўл ва сўл қўлнинг ҳам Ҳ.и мавжуд бўлган.