Hishom II
Ҳишом ИИ ёки Абу ал-Волид Ҳишом ИИ ал-Муайяд биллоҳ (арабча: ابو الولید ھشام المؤيد بالله; 966–1044) – Ҳакам ИИ ва унинг рафиқаси Субҳнинг ўғли, 976-йилдан 1009-йилгача ҳамда 1010-йилдан 1013-йилгача ал-Андалусда ҳукмронлик қилган учинчи Умавий халифаси[1].
| Ҳишом ИИ ھشام المؤيد بالله ал-Муъайяд биллоҳ | |
|---|---|
|
Ҳишом ИИ давридаги кумуш дирҳам, ҳижрий 393-йилда (милодий 1002) Кордовада зарб қилинган. | |
| Кордова амирлигинижнг 3-халифаси | |
| Салтанат | 976-йил 16-октябр – 1009-йил 15-феврал |
| Ўтмишдоши | Ҳакам ИИ |
| Давомчиси | Муҳаммад ИИ |
| Салтанат | 1010-йил 23-июл – 1013-йил 19-апрел |
| Ўтмишдоши | Сулаймон ибн ал-Ҳакам |
| Давомчиси | Сулаймон ибн ал-Ҳакам |
| Туғилиши |
966 Кордова (шаҳар) |
| Вафоти |
1013-йил 19-апрел Кордова |
| Отаси | Ҳакам ИИ |
| Онаси | Субҳ |
| Дини | Ислом |
Ҳукмронлиги

976-йилда 10 ёшида Ҳишом ИИ отаси ал-Ҳакам ИИ дан кейин Кордова халифаси лавозимини эгаллади. Тахтга чиққан вақтда Ҳишом ИИ вояга етмаганлиги сабабли давлатни бошқаришда қобилияциз эди. Халифалик манфаатлари йўлида унинг онаси Субҳ биринчи вазир Жаъфар ал-Мушафий ёрдамида регент сифатида фаолият юрита бошлади, вазирга эса ал-Мансур ибн Абу Амир (асосан, „Алманзор“ номи билан танилган) бошқарувчи сифатида тайинланди. 978-йилда Алманзор халифалик девонбегиси лавозимини эгаллашга муваффақ бўлди. Халифалик тахтига даъвогарлик қилиш мақсадида Алманзор ва саркарда Ғолиб ас-Сиклабий ал-Ҳакам ИИ нинг укаси яъни тахт вориси сифатида тайинланиши кутилаётган шахсни сиёсий ўйиндан четлатишди. Ҳали ҳам ёш ва ҳукмронлик қилишга ожиз бўлган Ҳишом ИИ 981-йилда ҳокимият ишларини Алманзорга топширди. Шу тариқа, 1002-йилдан то вафотига қадар Алманзор халифаликнинг амалда ягона ҳукмдорига айланди[2]. Ал-Мансур ибн Абу Амир ўз ўрнини бутун империяни бошқарувчи мутлақ ҳукмдор сифатида мустаҳкамлаб олди, Ҳишом ИИ ни эса сургун қилди ва, асосан, қамоқда тутиб турди. Алманзор ўзининг кўплаб муваффақиятли юришлари, жумладан, 985-йилда Барселонага, 988-йилда Леон шаҳрига, 998-йилда эса Галисиядаги Сантиаго де Cомпостела шаҳридаги муқаддас Авлиё Ёқуб черковига қилинган катта ҳужумлари билан машҳур бўлди. Шу сабабли Алманзор Кордова амирлигини исломий Иберия тарихидаги энг қудратли чўққига олиб чиққан шахс сифатида танилган.
1002-йилда отаси Алманзорнинг вафотидан сўнг, Абдулмалик (1002–1008) халифалик ҳукмдорига айланди ва Наварра ҳамда Барселонага қарши муваффақиятли юришлар олиб борди. 1008-йилда эса Абдураҳмон Санчуэло (1008–1009) акаси Абдулмалик ал-Музаффарни заҳарлаб ўлдиргани айтилади, натижада, Абдулмалик 1008-йилнинг октябрида вафот этди[3]. 1009-йилда Абдураҳмон Санчуэло Леон шаҳрида Алфонсо В га қарши уруш олиб бораётган пайтда Муҳаммад ИИ ал-Маҳдий тахтни Ҳишом ИИ дан тортиб олиб, уни Кордовада асир қилди. Ўша йилнинг ноябрида халифалик бошқарувини қўлга олганидан бир неча ой ўтиб, Муҳаммад ИИ ал-Маҳдий илгари унинг бошқаруви остида бўлган, аммо кейинчалик уни ташлаб кетган, асосан, берберлардан ташкил топган қўшин томонидан ҳокимиятдан ағдарилди. Бу қўшинга Сулаймон ибн ал-Ҳакам бошчилик қилган ва Алcолеаа жангида ғалаба қозонган. Жангдан сўнг Абдулраҳмон Санчуэло Толедога сургун қилинди, Сулаймон эса Кордовани қамал қилиб, Муҳаммад ИИ ал-Маҳдий даврида ҳибсда сақланган Ҳишом ИИ ни озод қилди. Сулаймон ибн ал-Ҳакам ўзининг берберлардан иборат қўшини томонидан халифа этиб тайинланди ва Муҳаммад ИИ ал-Маҳдий 1010-йилнинг май ойида ҳудудни қайта забт этгунига қадар тахтда қолди. Ниҳоят, халифаликнинг славян қўшинлари ал-Ваҳдид қўмондонлиги остида Ҳишом ИИ ни яна халифа қилиб тиклади (1010–1013).
Эндиликда Ҳишом ИИ ал-Ваҳдиднинг таъсири остида эди, бироқ ал-Ваҳдид бербер қўшинлари устидан назорат ўрнатишга муваффақ бўлмади, улар ҳануз Сулаймонни қўллаб-қувватлашар, фуқаролар уруши эса давом этарди. 1013-йилда берберлар Кордовани босиб олиб, катта талон-тарож ва вайронагарчилик ишларини амалга оширдилар. Ҳишомнинг шундан кейинги тақдири маълум эмас, ривоятларга кўра, у 1013-йил 19-апрелда берберлар томонидан ўлдирилган. Ўша йили халифа сифатида Сулаймон ал-Мустаъин тайинланган (1013–1016)[4].
Манбалар
- ↑ Брилл, Э. Ж.. Фирст Энcйcлопаэдиа оф Ислам: 1913-1936, Волуме 3. БРИЛЛ, 1993. ИСБН 978-9004097964.
- ↑ Cларке, Ниcола (2 Жануарй 2016). "Ҳеирс анд Спарес: Элите Фатҳерс анд Тҳеир Сонс ин тҳе Литерарй Соурcес оф Умайяд Ибериа". Ал-Масāқ 28 (1): 67–83. дои:10.1080/09503110.2016.1152805. ҳттпс://эпринт.нcл.аc.ук/фуллтехт.аспх?урл=219590/3БC5371Э-74Д6-4344-Б832-6Б1780ДБ62C6.пдф&пуб_ид=219590.
- ↑ Аданг, Cамилла. Ибн Ḥазм оф Cордоба: Тҳе Лифе анд Wоркс оф а Cонтроверсиал Тҳинкер. БРИЛЛ, 2012. ИСБН 978-90-04-24310-1. [паге неэдед]
- ↑ Бурй. „Тҳе Cамбридге Медиэвал Ҳисторй вол 3 - Германй анд тҳе Wестерн Эмпире“ (1922). Қаралди: 2016-йил 25-сентябр.
Адабиётлар
- Кеннедй, Ҳугҳ. Муслим Спаин анд Португал. А политиcал ҳисторй оф ал-Андалус. Лондон: Лонгман, 1996. ИСБН 978-0-582-49515-9.
Ҳаволалар
- Ал-Андалус: Исломий Испания давлати санъати, Метрополитан Мусеум оф Арт томонидан нашр этилган, Ҳишом ИИ ҳақидаги маълумотларни ўз ичига олган (индексни кўринг) кўргазма каталоги (ПДФ шаклида тўлиқ онлайн шаклда мавжуд).