Hisob
Ҳисоб – сонларни ифодалаш ва белгилаш усули. Ҳисоб тизимларида п та бирлик (масалан, ўн) 2-разряднинг бир бирлигига (ўнликка) бирлашади. 2-разрядли шунча сон 3-разряднинг бир бирлигига (юзликка) бирлашади ва ҳоказо п сони ҳисоб тизимининг асоси, ҳар бир разряддаги бирликларнинг сонини ифодаловчи белгилар рақамлар дейилади. Энг кўп қўлланадиган ҳисоб тизими ўнлик тизим бўлиб, унда 0, 1, 2, 3, 4, 5, 6, 7, 8, 9 рақамлари ишлатилади (қаранг Ўнли саноқ тизими). Баъзи халқлар ҳисобнинг бешлик тизимидан фойдаланишган. Қадимги Бобилда олтмишлик тизим мавжуд бўлиб, бу тизим соат ва градуснинг 60 дақиқага, дақиқанинг 60 сонияга бўлинишида ҳозиргача сақланиб қолган.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |