Hiyol
Ҳиёл — томатдошлар оиласига мансуб кўп йиллик ўцимон ўсимлик тури. Фарғона водийси, Олой тизма тоғининг шимолий ён бағирлари, Сўх ва Шоҳимардон дарёлари ҳавзаларида тарқалган. Бўйи 50 см, илдизи 200 см гача чуқурликда жойлашган. Барглари кенг, тухумсимон, уз. 6—10 см, эни 4—7 см. Гуллари тўпгулларга йиғилган. Меваси кўсакча. Апрел-май ойларида гуллаб, июнда уруғлайди. 2200–2500 м баландлиқдаги арчазорларда, қоялар тагидаги сернам жойларда, баъзан очиқ ялангликларда ўсади. Заҳарли. Таркибида гиоссиамин, скополамин, белладонин ва тиббиётда қўлланиладиган алколоидлар бор.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |