Hofiz
Ҳофиз (араб.: حافظ قرآن ёки حافظ, Ҳафиз, „васий“) – мусулмонлар тарафидан Қуръонни бутунлай ёдлаб олган инсонларга нисбатан қўлланиладиган атама.
Ҳофиз (араб. – ёддан билувчи, сақловчи) – ВИИ асрдан арабларда Қуръон сураларини ёддан қироат билан ўқувчи киши, қори. ХИ асрдан мусулмон Шарқ мамлакатлари (жумладан, Ўрта Осиё ва Хуросон)да мумтоз ғазал ва достонларни ёддан айтган кишилар, шунингдек, ўзи ҳам ижодкорлик қобилиятига эга, куёҳангларни эсда сақлаш қувва (ҳофиза)си ўткир бўлган, юқори малакали ашулачи, хонанда (мас, Тўйчи ҳофиз, Левича ҳофиз, Мадумар ҳофиз ва бошқалар). Айни пайтда, ўз ғазалларини оҳангли ўқиган ҳассос шоирларга ҳам Ҳ. даражаси нисбат берилган (Ҳофиз Шерозий, Ҳофиз Хоразмий ва бошқалар). Халқ орасида „Ҳ.и намудор“ (ном қозонган Ҳ.), „Ҳ.и нусрат“ (ғалаба қозонган, ҳофизлар беллашувида ғолиб чиққан Ҳ.), „Ҳ.и меҳробхон“ (Қуръон сураларини, „Наът“ каби диний айтимларини ўта ёқимли овоз билан ўқийдиган Ҳ.; мас, Навоийнинг „Мажолис ун-нафоис“ асарида тилга олинган Ҳофиз Жалолиддин Маҳмуд ва бошқалар), „Ҳ.и Қуръон“ (бутун Қуръонни ёд билган қори) каби атамалар ҳам қўлланган.
Ўрта Осиёда Ҳ. ва ҳофизлик санъ-ати „жирчи“, „оқин“, „гирчи“, „гиранда“ деб аталган ўзига хос хонан-далик анъаналари негизида ривож топган (қаранг Борбад, Жиров). Ўзбекистонда 1920-йилларда „Туркистон Республикаси халқ ҳофизи“ унвони М.Қориёқубов, Тўйчи ҳофизларга берилган. 1940—60 йилларда ва 1990-йилдан „Ўзбекистон халқ ҳофизи“ ун-вони жорий этилган.
Бахриддин Насриддинов.
Ҳаволалар
- [1] (Wайбаcк Мачине сайтида 2010-01-29 санасида архивланган) (рус.)
- Курси по подготовке хафизов Корана (в архиве интернета) (рус.)
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ислом динига оид уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |