Ҳофопахоҳа (наққорахона) - ўрта асрларда ҳукмдор саройида мусиқа чолғу асбоблари (най, карнай, сурнай, ноғора ва ҳоказо) сақланадиган ва шу ас-боблар ижрочиларига мўлжалланган махсус жой. Хоразмшоҳлар даврида Н. ўрнида талбхона истилоҳи қўлланишда бўлган.

Ҳарбий ҳаракатлар чоғида Н. олий бош қўмондоннинг баланд ерга ўрнатилган ҳиргоҳи олдидан жой олган, жангчиларни руҳлантирувчи куйларни тинмай ижро этиб турган. Н.дан эшитилувчи мусиқа овозининг тиниши муайян даражада мағлубиятдан дарак берган.

Саройларда Н. дарвоза устидаги хонага жойлашган. Н.да мавжуд чолғу асбобларидан саройда ўтадиган турли тантаналар, байрамлар, халқ томошаларида фойдаланилган. Н.даги чолғучиларга меҳтар бошчилик қилган. Бу чол-ғучилар репертуарида халқ оғзаки ижо-ди анъаналаридаги профессионал мусиқа асарлари, шунингдек, сурнай, (нафир), ноғора (нақора, кўс, табл, ко-вурга) ва найларда чалинадиган турфа жанрлардаги оммабоп куйлар алоҳида ўрин эгаллаган. Ҳукмдор Н. созандалари хизматидан тезтез уюштирилиб ту-радиган ов (чорга) пайтида ҳам фойдаланган.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил