Ҳожи — ҳаж маросимларини тўлатўкис бажарган шахснинг унвони. Ҳажга борган кишилар номига Ҳ. сўзини қўшиб айтиш одат бўлган (мас, Аҳмад ҳожи, ҳожи бува, ҳожи ота, ҳожи она ҳоказо). Айрим ҳолларда Ҳ. сўзи исм олдидан айтилади. Ҳ. — бирор имтиёз берадиган мансаб ёки ла-возим эмас. У кишига жамоада кам-тарин, тақводор, ҳусни хулқ бўлиб юриш масъулиятини юклайди. Яна қаралади Ҳаж.