Hojib
Ҳожиб (араб. — хизматкор) — 1) Сомонийлар, Қорахонийлар, Сал-жуқийлар каби ўрта аср салтанатларида ҳукмдор қабулхонаси бошлиғи, Э1ПИК оға. Сарой котиблари. хазиначи ва бошқа унга бевосита бўйсунганлар.

Хорижий юртлардан келган элчилар ҳукмдор қабулига киришдан олдин Ҳ. билан учрашган. Ҳ.дан давлат ишларида ҳушёр бўлиш, сир сақлаш, мамлакат ғанимлари, мухолифлари билан музо-каралар юрита олиш қобилияти талаб қилинган. Салтанат, ҳукмдор олдидаги салмоқли хизмати эвазига Ҳ.га хос Ҳ. ёки улуғ Ҳ. унвонлари берилган. Манбалар зарурат туғилганда Ҳ.нинг ҳарбий ҳаракатларда ҳам иштирок этганлигидан шаҳодат беради. Мўгуллар давридан эътиборан Ҳ. вазифасини бажарувчи шахс "шиға-вул" атамаси билан аталган.
Абулфазл Байҳақийнинг "Таърихи Масъудий" асарида ёзилишича, Ҳ.лар улуғ Ҳ., сарой Ҳ., навбатчи Ҳ. Ҳ.-жомадор каби турли даражадаги ман-сабларни эгаллашган. Расмий маросимларда улуғ Ҳ. олий ҳукмдорга энг яқин жойни эгаллаган. Жангларда улуғ Ҳ. қўшиннинг масъулиятли қисмларидан бири — чап қанотга қўмондонлик қилган. Ҳ.лар одатда қора чакмон ва 2 учли кулоҳ кийиб юрганлар; 2) Ўрта Осиё хонликларида дарвозабон.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |