Hokim
Ҳоким – Ўзбекистон Республикасида вилоят, туман, шаҳарда олий мансабдор шахс. Маҳаллий вакиллик ва ижро этувчи ҳокимият бошлиғи[1].
Этимологияси
Ҳоким сўзи араб тилидан ,,مکح", ,,حاكم" – сўзидан олинган бўлиб, ҳукм, фармон берувчи маъноларини англатади. Тарихда ҳукмдор, ҳоким ёки қози деган маъноларни англатган. Ҳукмдор томонидан маълум вилоят ёки шаҳар раҳбарлиги топширилган лавозим. Искандар Мақдуний замонида маҳаллий аҳоли вакилларидан Артабоз – Бақтрияда, Оксиарт ва Хориен – Сўғдиёна ҳудудларида ҳокимлик қилганлар. Амир Темур ва темурийлар даврида давлат бошқаруви олий даражадаги амалдорлардан ташкил топган марказий бошқарув ва вилоят ҳокимлари қўлидаги маҳаллий бошқарувдан иборат бўлган. Ҳокимлар мамлакатнинг амалдаги ҳақиқий эгалари эдилар. Ўрта Осиё хонликларида муайян бир шаҳар ва унинг атрофидаги қишлоқлар устидан раҳбарликни амалга ошириш учун белгилаб қўйилган амалдорлар ҳоким деб аталган. Баъзан кўпгина унвонларда бўлгани каби, у шахслар исмларининг бир қисми сифатида ҳам учрайди.
Аксар араб мамлакатларида ҳоким атамаси ҳукмдорларнинг унвони бўлса, Индонезия, Малайзия ва Туркияда ҳаким сўзи судяни билдирган. Қозоғистонда äким атамаси маҳаллий даражадаги ҳокимлар ёки мамлакат ичидаги вилоятлар ҳокимларини тавсифлаш учун ишлатилади.
Ўзбекистонда ҳокимлик
Ўзбекистонда ҳоким атамаси вилоят ҳокими ёки ҳокимини ифодалаш учун қўлланади. Мустақилликнинг илк кунлариданоқ Ўзбекистонда маҳаллий ҳокимият органлари фаолиятини кучайтириш мақсадида ҳоким лавозими таъсис этилди. Ҳоким лавозимининг жорий этилиши ўзбек миллий давлатчилиги анъаналари ва тарихий тажрибаларга асослангандир. ,,Ўзбекистон Республикаси маҳаллий ҳокимият идораларини қайта ташкил этиш тўғрисида" Олий Кенгаш томонидан қабул қилинган қонун (1992-йил 4-январ) ҳоким ва ҳокимнлик тузилмасининг асосий вазифаларини белгилаб берди.
Манбалар
- ↑ Ўзбекистон миллий энсиклопедияси, 2000.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |