Ҳол (тилшуносликда) – гапнинг иккинчи даражали бўлакларидан бири ҳисобланади ва у ко'проқ кесимга бог'ланиб ундан англашилган иш-ҳаракатнинг о'рнини, пайтини, ҳолатини, бажарилиш сабабиҳк

ни, мақсадини, даража-миқдорини ҳожккбилдирадиган иккинчи даражали бо'лак ҳисобланади. Ҳоллар қандай? қандай қилиб? қай тарзда? қаерда? қайҳлерга? қаердан? қачон? нега? нима учун? қанча? каби со'ройжо

қларнинг бирига жавоб бо'либ келади. Масалан: 1. Дегил инсон десанг ани не ажаб, бо'лмаса қирқ яшарда ақл-у адаб. (Сайфи Саройи) - бу ерда қирқ яшарда ҳол бо'либ келмоқда. Ҳол равиш, феъл, от, сифат, сон, олмош каби сўз туркумлари билан, шунингдек, тақлидий сўзлар билан ифодаланади: Одил уялганидан қизариб кетди (Ойбек); Сулаймонов тантанали равишда кнопкани босди (Абдулла Қаҳҳор); Етти ўлчаб, бир кес (мақол). Равишнинг барча турлари ҳол вазифасида кела олади. Феълнинг равишдош, сифатдош шакллари ҳол вазифасида келади. Масалан, Саида кулиб сўзлади. Анвар жилмайган ҳолда кириб келди. Ўзбек тилида ҳол мазмун жиҳатдан 8 хил бўлади: Тарз ҳол – иш-ҳаракатнинг бажарилиш ҳолати, усули ва сифатини билдиради, одатда феълга боғланади: Улар жуда секин юришди (Ойбек). Миқдор-даража ҳоли – иш-ҳаракатнинг бажарилиш даражасини, шу бажарилиш билан бирга боғлиқ бўлган миқдорни билдиради: Кўп ўйла, оз сўзла (мақол). Сабаб ҳоли – ҳаракат, ҳолат ёки белгининг рўй бериш сабабини билдиради. Бундай ҳоллар феъл билан ифодаланган бўлакка ҳам, от билан (кенг маънода) ифодаланган бўлакка ҳам боғлана олади: Қолаверса, кейин онамизга жонимиз куйганидан келдик (Одил Ёқубов). Ўша оқшом мен андак шароб ичганим учун кайфиятим яхши эди (Робиндранат Тагор). Мақсад ҳоли – ҳаракат, ҳолат ёки белгининг рўй беришидаги мақсадни англатади: Сизни деб бу ерга келдим, Йўлчи ака (Ойбек). Шарт ҳоли – ҳаракат, ҳолатнинг бирор шарт асосида рўй беришини билдиради: Ишласа, тишлайди. Тўсиқсизлик ҳоли – ҳаракат, ҳолатнинг рўй беришига тўсиқ бўла олмаган шартни билдиради: У кўрса ҳам ўзини кўрмасликка солади. Ўрин ҳоли – ҳаракат ва ҳолатнинг рўй бериши, бошланиш, йўналиш ўрнини ва бу йўналишдаги сўнгги нуқтани билдиради: Стансиядан темирйўлчилар, шаҳардан ҳашарчилар етиб келди (Асқад Мухтор). Ҳар ерни қилма орзу, ҳар ерда бор тош-у тарозу (мақол). Пайт ҳоли – ҳаракат, ҳолатнинг рўй бериш вақтини англатади: Эрта-индин бу ерлар ҳам чамандек яшнайди (Шароф Рашидов).

Сўнгги йилларда ҳол бўйича олиб борилган илмий изланишлар натижалари ҳолнинг маъно (мазмун) турлари кераклигича таҳлил қилинган бўлса-да, унинг грамматик табиати чуқур ва атрофлича тавсиф этилмаганлигини кўрсатади. Амалга оширилган тадқиқотлар ҳам ҳолнинг фақат нутқий кўламдаги ташқи белгилари, маъноси, вазифаси ҳамда ифодаланиш хусусиятларини талқин қилишга бағишланган.

Адабиётлар

  • Убаева Ф., Ҳозирги ўзбек адабий тилида ҳол категорияси, Тошкент, 1971.
  • Ўзбек тили грамматикаси, 2-жилд, Синтаксис, Тошкент, 1976.