Ҳоли – бу ранглар, севги ва баҳор фестивали сифатида нишонланадиган машҳур ва муҳим ҳинд фестивали. У Радҳа ва Кришна худоларининг абадий ва илоҳий севгиси шарафига нишонланади[1][2][3]. Бундан ташқари, бу кун яхшиликнинг ёвузлик устидан ғалаба қозонишини билдиради, чунки у Вишнунинг Нарасимҳа сифатида Хиранякашипу устидан қозонган ғалабасини хотирлайди[4][5]. Холи байрами Ҳиндистон ва Непалнинг Ҳиндистон яриморолида пайдо бўлган ва асосан шу худудларда нишонланади, кейинчалик Осиёнинг бошқа минтақаларига ва Ғарбий дунёнинг баъзи қисмларига ҳам тарқалди. Шунингдек, Ҳоли байрами Ҳиндистон ва Непалда севги фасли баҳорнинг келиши ва қишнинг тугашини нишонлайди[6][7]. Байрамни нишонлаш орқали баҳорги ҳосилларини мўл-кўл бўлишига умид қилишади. Ҳоли байрамининг ноишонлаш санаси Григорий тақвимида март ойининг ўрталарига тўғри келадиган ҳинд тақвимидаги Пҳалгуна ойига тўғри келадиган Пурнима (тўлин ой куни) оқшомидан бошлаб, бир кеча ва бир кун давом этади.

Тавсиф

Ҳоли ҳиндуларнинг муқаддас қадимий анъанаси бўлиб, Ҳиндистон ва Непалнинг кўплаб штатларида бошқа мамлакатларда минтақавий байрамлар билан нишонланади. Бу ҳиндуларга ҳам, ҳинду бўлмаганларга ҳам бир-бирларига рангли сув ва кукун отиш орқали бошқа одамлар билан қувноқ ҳазиллашиш имкониятини берадиган маданий байрамдир. Ҳиндистон ярим оролида ҳам кенг тарқалган. Ҳоли қишнинг охирида, ҳинд ой-қуёш тақвими ойининг охирги тўлин ой кунида нишонланади, бу сана баҳорни белгилаб, ой тақвимига қараб ўзгаради. Сана одатда март ойига тўғри келади, лекин баъзан Григориан календарининг феврал ойи охирига тўғри келади[8][9].


Манбалар

  1. ↑ „Wҳат ис Ҳоли?“ (инглиз). ббc.cо.ук. Қаралди: 5-август 2024-йил.
  2. ↑ „тҳе Лифе оф Ҳиндуисм“ (инглиз). боокс.гоогле.cо.уз. Қаралди: 5-август 2024-йил.
  3. ↑ „ҳоли фестивал cелебратес тҳе этернал анд дивине лове оф Радҳа анд Кришна“ (инглиз). боокс.гоогле.cо.уз. Қаралди: 5-август 2024-йил.
  4. ↑ Давид.Н.Лорензен. „Праисес то а Формлесс Год“ (инглиз). Қаралди: 5-август 2024-йил.
  5. ↑ „Имагес оф тҳе Годс“ (инглиз). боокс.гоогле.cо.уз. Қаралди: 5-август 2024-йил.
  6. ↑ „Тҳе Интернатионал Стандарт Боок Нумбер(ИСБН)“ (инглиз). Боок соурcес. Қаралди: 5-август 2024-йил.
  7. ↑ Wендй Донигер. „Энcйcлопедиа оф Wорлд Религионс“ (инглиз).
  8. ↑ Жавиэр А. Галвáн, ПҳД, ис профессор оф Спаниш анд ҳисторй ат Санта Ана Cоллеге. „Тҳей До Wҳат? А Cултурал Энcйcлопедиа оф Эхтраординарй анд Эхотиc Cустомс фром ароунд тҳе Wорлд: А Cултурал Энcйcлопедиа оф Эхтраординарй анд Эхотиc Cустомс фром ароунд тҳе Wорлд“. боокс.гоогле.cо.уз. Қаралди: 5-август 2024-йил.
  9. ↑ Ж. Гордон Мелтон ис диреcтор оф тҳе Институте фор тҳе Студй оф Америcан Религион. „Религионс оф тҳе Wорлд: А Cомпреҳенсиве Энcйcлопедиа оф Белиэфс анд Праcтиcес, 2нд Эдитион [6 волумес“] (инглиз). боокс.гоогле.cо.уз. Қаралди: 5-август 2024-йил.