Ҳолва (арабча: حَلْوَى‎‎) — ширинлик тури. Қанд ёки асалдан қайнатилган қиёмга ёгъ, кунжут, ёнғоқ мағзи, бодом мағзи, ун ҳамда бошқа масаллиқлар солиб тайёрланади. Таъмини яхшилаш учун Ҳолвага какао ва какао кукуни, майиз, сукатлар, ванилин, лимон кислота ва бошқа қўшилади. Солинадиган масаллиққа кўра, Ҳолванинг бодроқ Ҳолва, мағиз Ҳолва, ёнғоқ Ҳолва кунгабоқар Ҳолва, кунжут Ҳолва, ерёнгоқ Ҳолва, пашмак Ҳолва каби турлари мавжуд. Ҳар бир Ҳолва тури ўз навбатида қўшилган ёрдамчи масаллиғига қараб ванилин, шоколадли, витаминлаштирилган ва бошқа номлар билан аталади. Шарқ мамлакатларида, жумладан Ўрта Осиёда қадимдан қолвапазлик (ҳолвачилик) касби мавжуд бўлган. Йирик шақарларда ҳолва-пазлар узум ёки тут шинниси, ун, ёғ, кунжут, ўрик ва бошқалардан, кейинчалик шакар ва қанддан фойдаланиб турли-туман Ҳолваларни тайёрлашга ихтисослашганлар.

Бодроқ Ҳолва тайёрлаш учун бодроқ билан қовурилган ёнғоқ мағзи гўштқиймалагичдан ўтказилади (ёки янчила-ди). Маҳсулот ёғланган лаганчага солинади, устидан эритилган асал ёки қиём қуйиб, яхшилаб аралаштирилади, сўнг 1 см қалинликда ёйиб пресслаб, тўртбурчак ёки ромб шаклида кесилади.

Мағиз Ҳолва тайёрлаш учун ўрик ёки бодом, писта, ёнғоқнинг мағзи қову-рилиб, ёғ суртилган газ патнисга И см қалинликда ёйиб терилади. Қозонга шакар солиб, меъёридан ўтказиб қиём пиширилади. Қиём патнисдаги қовурилган мағизлар устига бир текисда қилиб қуйилади. Маҳсулот совигач, ўткир пичоқ ёрдамида катталиги 4х10 см келадиган бўлакчаларга бўлинади.

Айрим Ҳолвалар таркибида ёғ кўп (30%) бўлгани сабабли тез бузилиши мумкин, намлиги 4%. "Лавз" ва "Тўй", "Совунак" каби Ҳолва турларига қўй ва ўсимлик ёғи, ун, шакар қиём, кўпиртирилган тухум оқи ва совунак илдизи қайнатмаси қўшилади.

Умид Аҳроров.

Галерея

Яна қаранг