Homer
Гомер (қадимги юнонча: Ὅμηρος, Ҳóмēрос) юнон шоири, „Илиада“ ва „Одиссея“ асарлари муаллифидир. Унинг ҳаёти ҳақида аниқ маълумотлар йўқ. Турли даврларда яратилган тадқиқотларда унинг яшаб ўтган даврини мил. ав. ХИИ аср билан ВИИ аср ора-лиғида деб кўрсатилади. Гомернинг сўқир бўлгани, ўз асарларини бахшилар каби оғзаки айтгани маълум. Уларни ким, қачон ёзиб олгани аниқ эмас. Гомерга нисбат берилган асарлар кўп, аммо гомершунослар кўп тортишувлардан кейин фақат 2 асарни — „Илиада“ ва „Одиссея“ Гомерники деб тан олишган. Уларнинг иккови ҳам қаҳрамонлик эпоси бўлиб, юнон мифологияси асосида яратилган. Шу билан бирга, уларда фақат шеърлар, афсоналар ва ривоятларгина эмас, реал тарихий вокеалар ҳам акс этган. Жумладан, „Илиада“ достонида тасвирланган Троя кўп замонлар афсонавий шаҳар ҳисобланиб келинган, аммо буюк археолог Шпилман кўп йиллик изланишлардан сўнг уни топди ва бу шаҳар тарихда мавжуд бўлганини исбот қилди. Гомер асарларидан намуналар ўзбек тилига таржима қилинган (Миртемир, Қодир Мирмуҳамедов ва бошқалар).[1]
| Гомер | |
|---|---|
|
| |
| Асл исми | Ὅμηρος |
| Таваллуди | эрамиздан аввалги ВИИИ асрдан |
| Вафоти | ЭА ВИИИ аср |
| Касби | Шоир |
| Йўналиш | қаҳрамонлик эпос |
Манбалар
| Шахсият ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |