Homid Mahmudov
Ҳомид Маҳмудов (тожикча: Ҳомиди Маҳмуд; 1900-йил, Бухоро — 1977-йил, Душанбе) — машҳур бухоролик амалдор Хожа Саид Маҳмудий-тариқатчининг ўғли, профессионал актёр ва режиссёр, театр арбоби, тожик профессионал театрининг асосчиси[2][3].
| Ҳомид Маҳмудов | |
|---|---|
| Туғилган санаси | 24-феврал, 1900-йил |
| Туғилган жойи | Бухоро, Туркистон генерал-губернаторлиги, Россия империяси |
| Вафот санаси | 12-март, 1977-йил |
| Вафот жойи | Душанбе, Тожикистон ССР, СССР[1] |
| Фуқаролиги | Бухоро амирлиги → Россия империяси |
| Касби | театр режиссёри, актёр |
| Фаолият йиллари | 1924—1977 |
Биографияси
1923—1924-йилларда Ҳомид Маҳмудов Москвадаги Бухоро маориф уйининг кино ва театр санъати бўлимида актёр-режиссор бўйича таҳсил олган. 1927-йилда Маҳмудов Москвадаги Сталин номидаги Ўзбекистон таълим институти қошидаги давлат драма студияси йўналишини тамомлаган. Бухоро озиқ-овқат ходимлари клуби қошидаги мусиқали драма тўгарагига раҳбарлик қилган.
1928—1929-йилларда — Ҳамза номидаги ўзбек давлат театри режиссёри.
Ҳомид Махмудов 1929-йилда Тожикистонда биринчи профессионал театри — Тожикистон ССР Маориф халқ комиссарлиги қошидаги Тожикистон давлат театрига (ҳозирги А. Лахути номидаги тожик давлат академик драма театри) асос солди. 1930—1931-йилларда Маҳмудов биринчи профессионал миллий оркестрга асос солди. 1934-йилда Махмудов Хўжандда Иккинчи Давлат тожик мусиқали драма театрини (ҳозирги К.Хужандий номидаги Тожикистон Давлат мусиқали комедия театри) ташкил қилди. 1935-йилдан 1938-йилгача Маҳмудов театр фаолиятидан четлаштирилди (қатағонга учраган одамнинг ўғли сифатида ишдан айрилган). 1938—1943-йилларда Маҳмудов Ўзбекистондаги турли театрларда режиссёр, бадиий раҳбар бўлган. Унинг иштирокида Бухоро вилояти мусиқали драма театри ва Қарши давлат ўзбек мусиқали драма театрида турли жанрдаги театр спектакллари намойиш этилди. 1943-йилда Маҳмудов Сталинободдаги А. Лахутий номидаги драма театрига директор ўринбосари лавозимига таклиф қилинди. 1944—1945-йилларда А. Лахути номидаги Академик драма театри директори. Кейинчалик Тожикистон ССР Халқ Комиссарлиги ишлари бўлими мудири бўлиб ишлаган. Тожикистон қишлоқ хўжалиги институтини сиртқи таълим шаклида ўқиган ва у ерни 1959-йилда тамомлаган. Ўша йили олим агрономи дипломини олган. Кейинчалик 1966-йилгача республика қишлоқ хўжалиги тизимида ишлади.
Оиласи
Отаси — Хўжа Саид Маҳмудий-тариқатчи (1860—1935), машҳур бухоролик зодагон, Аҳмад Дониш шогирди, 1935-йилда қатағон қилинган.
Онаси — Назокат (1863—1935) маърифатпарвар аёл. Маҳмудовга яхши таълим беришга ҳаракат қилган.
Турмуш ўртоғи — Амина Маҳмудова (1910—1978), шоира. Тожикистон Ёзувчилар уюшмаси ташкилотчиларидан бири.
Манбалар
- ↑ ҳттпс://cентрасиа.орг/персон2.пҳп?ст=1548171965 МАХМУДОВ Хамид/ /[..1900 - ..1977]]
- ↑ „Махмудов, Хомид Саидович“. пеоплелифе.ру. 2023-йил 11-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 11-июл.
- ↑ „ХОМИД МАХМУДОВ“. кино-театр.ру.