НЕЛСОН (Нелсон) Горацио (1758. 29.9, Бёрнем-Торп, Норфолк графлиги — 1805.21.10, Трафалгар бурни яқинида, Испания) — инглиз флоти саркардаси, инглиз вице-адмирали (1801), виконт (1801). Франсуз ва ис-пан флотларига қарши курашда қатор ғалабаларга эришган, шу жумладан, Абикур ва Трафалгар ёнида (шу жангда оғир яраланиб қалок бўлган). Н. ма-неврли тактика усули қўллаш ва қатъий ҳаракат қилиш тарафдори бўлган. Н.нинг флот саркардаси сифатидаги фаолияти маълум даражада Буюк Британиянинг денгиздаги қудратини ошишига имкон берган. Лондонда дафн этилган. [1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил