Hormuzon
Ҳормузан – форс зодагонларидан бири бўлиб, Хузистон вилояти ҳокими сифатида хизмат қилган. Қодисия жангида Сосонийлар қўшини таркибидаги ҳарбий саркардаларидан бири бўлган. 642-йилда Шуштар шаҳри мусулмонлар қўлига ўтгач, асирга олинган. Орадан икки йил ўтгач, Рошидун халифаси Умар ибн Хаттобнинг ўлдирилишида айбланган ва унинг ўғли Убайдуллоҳ томонидан ўлдирилган.
| Ҳормузон | |
|---|---|
| Вафоти | 644 |
| Фуқаролиги |
|
| Қўшин турлари | Сосонийлар армияси |
| Унвони | Шаҳрдор (ноиб) |
Оиласи ва ёшлик даври

Ҳормузон бой ва обрўли зодагон бўлиб, Миҳражанқадҳақ туманида туғилган[1] ва Сосонийлар империясининг етти Парфия зодагон уруғларидан бирига мансуб бўлган. Унинг Шаҳриёр исмли укаси Суса ҳокими бўлиб хизмат қилган[2]. Баъзи маълумотларга кўра, Ҳормузон Хусрав ИИ Парвизнинг (ҳ. 590–628) куёви, Кавад ИИ нинг тўгаси бўлган[3]. Бироқ ушбу маълумот нотўғри бўлиши эҳтимолдан ҳоли эмас, чунки Каводнинг онаси эронлик эмас, балки Мария исмли Византия маликаси бўлган[1].