Horoo
Ҳороо (мўғулча: хороо) мўғулларнинг энг қадимги уруғларидан бири. Ҳороолар замонавий халха-мўғулларининг асл ўзагини ташкил қилувчи Халханинг еттита шимолий уруғлари таркибига кирган[1].
Этноними
Ҳороо (эски ёзув мўғ. қоруг-а/н) этноними Ҳоро (қору-) ўзагига -га(н) ҳосила қўшимчасини қўшиш орқали шаклланган. Мўғулча тилдан олинган Ҳороо ёки қоруг-а сўзлари „бошпана“ ва „қалъа“ деб таржима қилинади[1]
Тарихи
ХВИ аср ўрталарида Халха туманининг 12 уруғи беш жанубий ва етти шимолий уруғга бўлинган. Шимолий уруғлар Даянхон ўғли Гересензенинг тасарруфида эди. Бешта жанубий уруғлар жарууд, барин, ҳонҳирад, баяд ва ужеэддан иборат эди[1].
Етти шимолий уруғлар қуйидаги уруғлардан иборат эди: 1) Жалайирлар, Олхонутлар (Унегед); 2) Бесутлар, Элжигинлар ; 3) Горлослар, кҳерегудлар ; 4) хуреэ, ҳороо, цооҳор ; 5) хуҳуйд, хатагинийлар; 6) тангутлар, сартауллар; 7) урянхонлар[1]. Ушбу етти уруғни мос равишда Гересензенинг етти ўғли: Ашихай, Ноянтай, Нуҳунуху, Амин, Дарай, Далдан ва Саму бошқарган. Ашихая эгалигида Жалайир ҳудуди билан бирга Ушин[2] ҳудуди ҳам қайд этилган.
Мулк Гересензенинг етти ўғли ўртасида тақсимланганда, ҳороо тўртинчи ўғли Аминдуралга[1][3][4] ўтади. ХВ-ХВИ асрларда ҳороо сўзи билан мўғул ноёнларининг қўшинлари ва қароргоҳи назарда тутилган[5]. Шу билан бирга, ўша даврларда, ҳороо сўзи нафақат ноёнларнинг қароргоҳлари, балки хизматчилар учун ҳам қўлланган. Яъни ўрда ва саройларда хизматкорлик қилган кишилар ҳам ҳороо дейилган. Улар нўёнлар билан бирга кўчар экан, хўжайиннинг чорвасини боқиб юрган. Шунга кўра, мулкни тақсимлашда одамлар гуруҳлари ёки хизмат кўрсатувчи ходимларнинг бир қисми ҳам ҳороо[1] номи билан Гересензе ўғилларига мерос сифатида берилган.
Кейинчалик хуреэ, хоро ва цоохор уруғлари Сеценхон вилоятининг 20 та хошунини ташкил қилган[1]. Юқорида тилга олинган ҳороо Сецен засакалари ўзларининг хошун засакалари[6] даҳаларида турли фаолият билан шуғулланганиб келган. Шундай қилиб, аслзодалар ва нўёнларнинг хизматчи халқидан ҳозирги хору (ҳороонар)[1] уруғи тарқалган.
Жойлашуви
Илгари ҳороолар Сеценхан аймоғи ҳудудида яшаган. Шунингдек, маълумки, ҳороо Дзасагтуханов аймоғи, хошун Сецен (Сартуул) дзасакаси ҳудудида яшаган. Ички Мўғулистонда Дöрвён ҳороо уруғи Ордослар[1] таркибига киради.
Замонавий Мўғулистонда қуйидаги сулолавий фамилияларни ташувчилар яшайди:
- Ҳороо — Улан -Баторда ва вилоятлар ҳудудида: Завхон, Уверхангай, Баянхонгор, Ўрхон, Селенге ва бошқалар[7];
- Боржигон Ҳороо — Улан-Баторда ва вилоятлар ҳудудида: Уверхангай, Умнегови[8];
- Ҳороо — Улан-Баторда ва Дорнод вилояти[9] ҳудудида;
- Боржгин ҳороо — Уверхангай вилояти[10] ҳудудида;
- Боржигон ҳороо — Уверхангай вилояти[11].
Яна қаранг
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 1,2 1,3 1,4 1,5 1,6 1,7 1,8 Очир А.. Монгольские этнонимы: вопросы происхождения и этнического состава монгольских народов. Элиста: КИГИ РАН, 2016. ИСБН 978-5-903833-93-1.
- ↑ Насилов А. Д. „Восемнадцать степных законов: Памятник монгольского права ХВИ—ХВИИ вв. СПб. Петербургское востоковедение. 2002“. www.востлит.инфо. Қаралди: 2018-йил 12-ноябр.
- ↑ Асараγčи неретü-йин теüке. Хевлелд белтгесен Х. Перлеэ // Монумента Ҳисториcа. Т. 2. Фасc. 4. — Улаанбаатар, 1960. — 131 с. — С. 73.
- ↑ Галдан. Эрдени-йин эрике. Хевлелд белдсен Ц. Насанбалжир хевлелд белтгев // Монумента Ҳисториcа. Т. 3. Фасc. 1. — Улаанбаатар, 1960. — 183 с. — С 88.
- ↑ Нацагдорж Ш. Монголин феодализмин үндсен замнал (түүхен найруулал). — Улаанбаатар, 1978. — 436 с. — С. 138.
- ↑ Очир А. Халхин арин долоон отгийнхни угсаатни бүрелдехүүн, гарал, тархац // Төв Азийн нүүделчдийн угсаатни түүхийн асуудал. — Улаанбаатар, 2002. — С. 11-94. — С. 48.
- ↑ „Үндэсний Статистикийн Хороо. Хороо“. Үндэсний Статистикийн Хороо. 2025-йил 28-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 19-июн.
- ↑ „Үндэсний Статистикийн Хороо. Боржигон Хороо“. Үндэсний Статистикийн Хороо. 2022-йил 27-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 24-декабр.
- ↑ „Үндэсний Статистикийн Хороо. Хоро“. Үндэсний Статистикийн Хороо. 2022-йил 27-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 3-январ.
- ↑ „Үндэсний Статистикийн Хороо. Боржгин Хороо“. Үндэсний Статистикийн Хороо. 2022-йил 27-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 24-декабр.
- ↑ „Үндэсний Статистикийн Хороо. Боржигон Хоро“. Үндэсний Статистикийн Хороо. 2022-йил 27-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 24-декабр.
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (Апрел 2024) |