Ҳорст Ҳардй Булау — (1962-йил 14-августда туғилган) Канада терма жамоаси учун курашган канадалик собиқ чанғичи[1].

Ҳорст Булау
Шахсий маълумотлари
Фуқаролиги  Канада
Таваллуд санаси 1962-йил 14-август (1962-08-14) (64 ёш)
Оттаwа, Онтарио, Канада
Спорт
Қайси спорт (Чанғида сакраш)

Фаолияти

Фаолиятининг охириги йиллларидаги сарҳобларга кўра, Ҳардй Жаҳон кубогида ўн учта ғалабага эришган, бу Канада тарихидаги чанғичилар орасидаги энг кўп натижа ҳисобланади. У йигирма тўққизта Жаҳон кубоги мусобақаларида кучли учликдан ўрин олган, шунингдек, кўплаб энг яхши ўнталикдан жой олган. Булай 1981-йилдан 1983-йилгача турли даражадаги жаҳон кубогида ўзининг ўн учта ғалабасини қўлга киритган ва умумий Жаҳон кубоги жадвалида 3 (1981-йил), 3 (1982-йил) ва 2 (1983-йил) ўринларини эгаллаган. Унинг 1979-йилда ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионати канадалик учун биринчи Шимолий мусобақада чемпиони бўлгани алоҳида этиборга лойиқ.

Булау 4 карра олимпиячи ҳисобланади, чунки у 1980-йил (Лейк Пласид, АҚШ), 1984-йил (Сараево, Югославия), 1988-йил (Калгари, Алберта, Канада) ва 1992-йил (Албертвил, Франсия) Қишки Олимпия ўйинларида қатнашган . 1988-йилда Калгарида бўлиб ўтган Қишки Олимпиада ўйинларида у катта тепаликдаги якка тартибли мусобақада еттинчи ўринни эгаллаган, бу канадалик чанғидан сакраш спортчи учун энг яхши олимпиада кўрсаткичидир.

Булау 1993-йилда Канада Олимпия шон-шуҳрат залига, 1994-йилда Канада чанғи шон-шуҳрат залига таклиф этилган ва 1998-йилда Оттава спорт шон-шуҳрат залига таклиф этилган[2]. 2014-йил 22-октябрда Ҳорст Булау Канаданинг спорт шон-шуҳрат залига тақдирлаш маросимига таклиф этилган[3], Оиласи катта бўлиб Ҳоэст унинг рафиқаси Керри ва учта фарзанди Кифер, Зофия ва Райнерлардан иборат.

Булау Оттава жанубидаги Блоссом паркида ўсган, у ерда отаси Отто (1926—2005-йиллар) Шарқий Пруссиядан қочқин сифатида Канадага келган ва урушдан кейин рафиқаси Хелене (1928—1995-йил) билан Оттавага жойлашишган. Оилада тўрт фарзанд бўлишган, улардан Ҳорст учинчиси — ягона ўғли фарзанд ҳисобланган.

Ҳорст кўк тоғли Жозо Wеидер Алп пойга жамоасининг махсус маслаҳатчиси сифатида ҳаваскор спорт билан шуғулланишда давом этмоқда.

Жаҳон чемпионати

Турнир жадвали

Мавсум Умумий натижалар 4Ҳ СФ
1979—1980-йил 38 58 Йўқ
1980—1981-йил 3rd 10 Йўқ
1981—1982-йил 3rd 24 Йўқ
1982—1983-йил 2nd 3rd Йўқ
1983—1984-йил 8 25 Йўқ
1984—1985-йил 19 11 Йўқ
1985—1986-йил 12 33 Йўқ
1986—1987-йил 47 67 Йўқ
1987—1988-йил 30 17 Йўқ
1990—1991-йил 31 52 —
1991—1992-йил — 74 —

Манбалар

  1. ↑ „Ҳорст Ҳардй Булау“. 2021-йил 23-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 30-октябр.
  2. ↑ „Оттаwа Спорц Ҳалл оф Фаме“. оттаwаспортҳаллоффаме.cа. 2021-йил 23-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 30-октябр.
  3. ↑ „Cанада'с Спорц Ҳалл оф Фаме“. спорцҳалл.cа. 2018-йил 7-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 30-октябр.