Ҳорун (арабча: هارون‎‎) — Қуръонда зикри келган пайғамбарлардан бири. Мусонинг акаси. Аллоҳ Мусони пайғамбар этиб, унга Фиръавнни ҳидоятга даъват қилиш масъулиятини юклайди. Фиръавнга рўбарў бўлиб уни имонга, тўғри йўлга даъват этиш кишидан шижоат ва кучли ирода талаб қилар эди. Мусо бироз тезроқ ва дудуқланиб гапирар эди. Шу боис, Мусо Аллоҳдан бу масъулиятли ва оғир вазифани адо этишда ўзига акаси Ҳорунни ёрдамчи қилиб беришни сўрайди. Қуръонда ёзилишича, ниҳоятда фасоҳатли ва таъсирли сўзлаш қобилиятига эга бўлган Ҳорун Мусога ёрдамчи қилиб берилади (Тоҳа сураси, 25—36-оятлар). Ака-ука Фиръавнни ҳидоят йўлига даъват этадилар. Аммо Фиръавн Аллоҳнинг бирлиги ва борлигини эътироф қилмай, залолатдан қайтмайди. Ўзини худо деб билган Фиръавнни Аллоҳ сувга ғарқ этиб, ҳалок қилади[1].

Манбалар

  1. ↑ Файл:Натионал Энcйcлопедиа оф Узбекистан лого.пнг „Ҳорун“, Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (Ҳ-ҳарфи). Тошкент: „Ўзбекистон миллий энсиклопедияси“ Давлат илмий нашриёти, 2000–2006-йиллар.

Ҳаволалар