"ҲОСИЛДОР" — эртапишар, маҳаллий хўраки олма нави. Халқ селексияси йўли билан чиқарилган. Дарахти ўртача бўйли, шох-шаббаси бақувват, шарсимон, баландлиги 4,9 м. Гули ўртача, икки жинсли, ўзидан чангланади, шунингдек, Тошкент боровинкаси, Самарқанд >р|;ип олмаси навлари яхши чанглатувчи ҳисобланади. Ҳосилдорли ги ўртача, йилига 15 ёшли дарахти 260 кг гача мева беради. Меваси июн охири — июл бошларида пишади. Мевасининг оғирлиги 130—160 г, думалоқ, учи чўзиқроқ. Пўсти ўртача қалинликда, сарғимтир оч-яшил, қизғиш йўллари бор. Эти оқ, ўртача тиғиз, ўртача серсув, ширин-нордон. Кўчати ўтқазилгандан сўнг 2—3 йили ҳосилга киради, 5—6-йили тўлиқ ҳосил бера бошлайди.

Янгилигида ейилади, қоқи солинади, консерва қилинади, узоқ жойларга юборишга яроқли. Ўзбекистоннинг барча вилоятлари, Туркманистон ва Жанубий Қозоғистонда раёнлашти-рилган.