Hotami Toy
Ушбу саҳифани Ҳатим ат-Тай билан бирлаштириш таклиф этилади. (мунозара) |
Ҳотами Той (тўлиқ номи Абу сафона Ҳотам ибни Абдуллоҳ ибни Саъди Тойи) (тахминан ВИ аср охири — Яман — ВИИ аср боши) — сахийлиги ва олижаноблиги билан Шарқ мамлакатларида донг таратган шахс. Ямандаги Той қабиласининг бошлиғи, машҳур лашкар-боши ва шоир бўлган. Адлу инсо-фи, сахийлиги ва яхшилиги билан дастлаб атрофдаги қабилалар, кейин бутун Арабистон ва Шарқ халқлари орасида Ҳотами Той — Той (қабила-си)дан бўлган Ҳотам номи билан шуҳ-рат қозонган. Унинг саховат ва ҳим-матига қойил қолган Муҳаммад пай-ғамбар (сав) ҳам Той шарофатидан унинг авлодини эъзозда тутишни буюрган.
Шарқ халқлари оғзаки ижоди ва ёзма адабиётида Ҳ.Т. ҳақида кўплаб афсона ва ривоятлар, қисса ва дос-тонлар, ҳатто "Ҳотамнома" китоби яратилган. "Ҳотамнома" дастлаб араб тилида яратилиб, кейин форсча нус-хаси Ўрта Осиё халқлари ўртасида кенг тарқалган. Ўрта асрлардаёқ китоб ҳолида тарқалган бу асар ХВИИИ—ХИХ асрларда ҳинд, урду, ўзбек, туркман, инглиз ва қисман рус тилларига таржима қилинган. ХИХ асрда Оқсувда муҳаммадҳасан Олим форсчадан туркийга таржима қилган ва у 1900-йилда Тошкентда "Ҳотамномаи туркий" номи билан чоп этилган. Мазкур қўлёзма ва тошбосма асосида профессор А.Матғо-зиев 1988-йилда уни ҳозирги ёзувда нашр эттирган.
Ҳ. Т. шоир сифатида ҳам машҳур. Сақланиб қолган шеърлари араб адиби ва хаттот Ризқуллоҳ Ҳассун томонидан 1872-йилда Лондонда чоп қилинган.
Шарқ халқлари тилларида Ҳотам, Ҳотамтой номлари "сахий", "қўли очиқ" маъноларини ифодалайдиган сифатга айланиб кетган. И.В.Гёте "Ғар-бу Шарқ девони"да ўзини Ҳотам, маъшуқасини Зулайҳога нисбат бериб, қатор шеърлар яратга
Адабиёт
- Ҳотамнома, Т., 1988.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |