Ҳотел ФМ — британиялик муҳожир Давид Брян ҳамда унинг дўстлари Габриэл Бăруţа ва Алех Сзűз томонидан 2005-йил апрел ойида ташкил этилган руминиялик мусиқий гуруҳ. Гуруҳ Руминия ва Германиянинг бир неча шаҳарларида консертлар ўтказган ҳамда 2006-йил баҳорида промо-CД чиқарган[1].

Ҳотел ФМ
Умумий маълумот
Келиб чиқиши Орадеа, Руминия
Мамлакат Поп, Рок
Фаолият йиллари 2005-ҳозиргача
Таркиб Габриэл Бăруţа (пианино)
Алех Сзűз
Собиқ аъзолар Дариус Неагу
Виcкй Сава
Мариус Вăдува
Диана Мăрмăнеану
Владй Сăтеану
Габи Дрăган
Ниcолаэ Вединас
Давид Брян

Асосчи аъзо ва етакчи вокалчи Брян асли Англия шимоли-шарқидаги Неwтон Айcлиффе шаҳридан бўлиб, Руминияга кўчиб келишидан аввал чиқинди йиғувчи бўлиб ишлаган[2].

Ҳотел ФМ тарихи 2005-йилда руминиялик бастакор Габриэл Бăруţа ўзининг туғилган шаҳри Орадеадан бир нечта мусиқачини янги овоз яратиш учун жамлаганида бошланган. Мақсад унинг қўшиқларига хос бўлган оҳангдорлик ва инновацияга асосланган замонавий поп-рок услубини яратиш эди.

Йиллар давомида Ҳотел ФМ таркибида Ниcолаэ Вединаş (вокал, флейта), Берек Сзилард (вокал), Мариус Поп (гитара), Владй Сăтеану (бас-гитара), Габи Дрăган (барабан) ва Санйи Закар (гитара) фаолият юритган.

Эуровисион

Ҳотел ФМ „Эуровисион–2010“ танлови учун Руминия миллий саралаши финалида „Cоме Ас Оне“ қўшиғи билан иштирок этиб, тўртинчи ўринни эгаллаган. Руминия финалидаги таркиб қуйидагича бўлган: Давид Брян (вокал), Габриэл Бăруţа (гитара ва бек-вокал), Виcкй Сава (бек-вокал) ҳамда Дариус Неагу (барабан ва бек-вокал). Уларнинг чиқишида Миҳуţ „Леви“ Леннон ва Диана Мăрмăреану раққос сифатида ҳамроҳлик қилган.

Гуруҳ „Эуровисион–2011“ учун Руминия миллий саралашида „Чанге“ қўшиғи билан қатнашган. Улар миллий финалда 22 балл тўплаб ғолиб бўлган ва Руминия номидан „Эуровисион–2011“да иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритган[3][4].

Ҳотел ФМ 12-май куни бўлиб ўтган иккинчи ярим финал босқичидан муваффақиятли ўтган ва 14-майдаги финалда иштирок этиб, 17-ўринни эгаллаган.

Манбалар

  1. ↑ „Абоут Ҳотел ФМ“. ҲотелФМ.ро. 2011-йил 5-январда асл нусхадан архивланган.
  2. ↑ „Эуровисион дреам овер фор формер Нортҳ-Эаст бинман“ (эн). Тҳе Нортҳерн Эчо (2011-йил 16-май). Қаралди: 2022-йил 8-феврал.
  3. ↑ Буса, Алехандру „Ҳотел ФМ то репресент Романиа ин Дüсселдорф“. ЭсcТодай (2011-йил 1-январ).
  4. ↑ Г., Луке „Ҳотел ФМ то Дüсселдорф“. ЭсcДаилй (2011-йил 1-январ). 2011-йил 11-январда асл нусхадан архивланган.