Hotel Praha
| Ҳотел Праҳа | |
|---|---|
|
| |
| Умумий маълумот | |
| Мақоми | Бузиб ташланган |
| Тури | Меҳмонхона |
| Манзили | Дежвиcе |
| Шаҳар | Прага |
| Мамлакат | Чехия Республикаси |
| Координаталар | 50°06′18″Н 14°22′20″Э / 50.104935°Н 14.372254°Э |
| Қурилиши бошланган | 1975-йил |
| Қурилиши тугаган | 1981-йил |
| Бузилган сана | 2014-йил |
| Эгаси | Петр Келлнер |
| Дизайн ва конструксия | |
| Меъмор |
Жарослав Пароубек, Арноšт Наврáтил, Радек Čэрнý Жан Седлáčэк |
Ҳотел Праҳа Чехия Республикасининг Прага шаҳридаги Дежвиcе даҳасида жойлашган ҳашаматли меҳмонхона эди. 1981-йилда қурилган меҳмонхонадан 1989-йилгача Чехословакия Коммунистик партияси расмийлари ва уларнинг меҳмонлари томонидан фойдаланилган, шундан сўнг у жамоатчилик учун очиқ бўлган[1]. У 2014-йилда миллиардер Петр Келлнер томонидан сотиб олинганидан сўнг бузиб ташланган[2].
Тарих
Праҳа меҳмонхонаси олти йил давомида, яъни 1975-йилдан 1981-йилгача қурилган. Постмодерн ва брутал архитектуранинг намунаси бўлиб, ушбу бино меъморлар Жарослав Пароубек, Арноšт Наврáтил, Радек Čэрнý ва Жан Седлáčэк томонидан ишлаб чиқилган[3]. Меҳмонхонада 136 та хона мавжуд бўлиб, уларнинг барчасидан Прага қал'аси манзарасини кўриш мумкин. Шунингдек, керамик плиткали сузиш ҳавзаси, қишки боғ, кинотеатр ва боулинг майдони ҳам мавжуд. Меҳмонхона қабулхонасида ўзига хос катта думалоқ зинапоя бор эди[3].
Чехословакиянинг коммунистик бошқаруви даврида меҳмонхона Коммунистик партиянинг юқори мартабали амалдорларини қабул қилган, шунингдек, улар учун хорижий олий мартабали шахслар, жумладан, Леонид Брежнев, Ёсир Арафат ва Муаммар Қаддафийларни кутиб олиш жойи бўлиб хизмат қилган[4][5][6]. 1989-йилда „Темир парда“ қулаганидан кейин у кенг жамоатчилик учун очилди ва беш юлдузли меҳмонхонага айлантирилди[7].
Меҳмонхонада "Уддалаб бўлмас топшириқ" филмини суратга олиш вақтида актёр Том Круз тунаб қолган[8][6]. Бундан ташқари, Чехия терма жамоаси 2007-йилгача ушбу меҳмонхонадан фойдаланган. Жамоа ўйинчилари ғалабадан кейин у ерда фоҳишалар билан зиёфат қилгани аниқланган ва улар бир миллион чех кронаси миқдорида интизомий жаримага тортилган[9].
Бузиб ташланиши
2013-йилда Ҳотел Праҳа ППФ Гроуп асосчиси ва асосий акциядори бўлмиш миллиардер Петр Келлнер томонидан сотиб олинади. Келлнер меҳмонхона ўрнидада ўзи асос солган хусусий мактаб — „Опен Гате“ кампусини қуриш учун меҳмонхонани бузишга қарор қилади[10]. Меҳмонхонанинг аввалги эгалари уни техник хизмат кўрсатиш учун юқори харажатлар туфайли фойда келтирмайдиган меҳмонхона деб ҳисоблашган[11]. Бузиб ташлаш қарори мунозараларга ва норозиликларга сабаб бўлади, чунки Прага аҳолиси уни сақлаб қолишга арзийдиган тарихий ва меъморий ёдгорлик деб ҳисоблар эди. Меҳмонхонани муҳофаза қилинадиган мерос об’эктига айлантиришга уринишлар муваффақияцизлик билан тугайди[11][10].
Праҳа меҳмонхонасини бузиш ишлари 2014-йил июн ойида якунланади[12]. Келлнернинг мактаби эса умуман қурилмайди[13] ва кейинчалик Келлнернинг ўзи ҳам 2021-йилда вертолёт ҳалокатида вафот этади[14].
Манбалар
- ↑ Аккам. „Фурнитуре Ресcуэд фром тҳе Дестроед Ҳотел Праҳа Теллс Иц Cомплиcатед Сторй“. Арчитеcтурал Дигест (2018-йил 21-сентябр). Қаралди: 2023-йил 10-май.
- ↑ „Cоммунист-эра Ҳотел Праҳа сет фор демолитион“. Радио Прагуэ Интернатионал (2013-йил 10-июл). Қаралди: 2023-йил 10-май.
- ↑ 3,0 3,1 Аккам. „Фурнитуре Ресcуэд фром тҳе Дестроед Ҳотел Праҳа Теллс Иц Cомплиcатед Сторй“. Арчитеcтурал Дигест (2018-йил 21-сентябр). Қаралди: 2023-йил 10-май.
- ↑ „Ҳотел Праҳа: Вýжимеčнá ставба с поҳнутоу ҳисториí а трагиcкýм конcем“ (cс). Влтава Радио (2019-йил 14-май). Қаралди: 2023-йил 11-май.
- ↑ Куčэра, Жакуб „Збоřэнý соcиалистиcкý монумент: Лухуснí ҳотел про комунистиcкé папалášэ здемоловал нежбоҳатší Čэч“ (cс). ČтиДома.cз (2021-йил 17-сентябр). Қаралди: 2023-йил 11-май.
- ↑ 6,0 6,1 Усаи. „Тҳе энд оф тҳе ҳотел Праҳа“. Прогетто Репубблиcа Cеcа (2013-йил 5-август). Қаралди: 2023-йил 10-май.
- ↑ „Úřад вйšэл Келлнерови встříc, дал поволенí збоурат ҳотел Праҳа“ (cс). Лидовкй.cз (2013-йил 16-декабр). Қаралди: 2023-йил 10-май.
- ↑ Бакер. „Тҳе Wеирд, Wаcкй Wондерwорлд Оф Cоммунист-Эра Ҳотелс“. РадиоФреэЭуропе/РадиоЛибертй (2018-йил 27-феврал). Қаралди: 2023-йил 10-май.
- ↑ „Жан Коллер промлувил о прослулé пáртй с проститутками на покожи číсло 433“ (cс). иДНЕС.cз (2022-йил 9-феврал). Қаралди: 2023-йил 10-май.
- ↑ 10,0 10,1 „Cоммунист-эра Ҳотел Праҳа сет фор демолитион“. Радио Прагуэ Интернатионал (2013-йил 10-июл). Қаралди: 2023-йил 10-май.„Cоммунист-эра Ҳотел Праҳа сет фор демолитион“. Радио Прагуэ Интернатионал. Жулй 10, 2013. Ретриэвед Май 10, 2023.
- ↑ 11,0 11,1 Čэскá телевизе. „Зáник ҳотелу Праҳа же неодвратнý, поволенí к демолиcи платí“ (cс). ČТ24 (2014-йил 22-январ). Қаралди: 2023-йил 10-май.
- ↑ „ВИДЕО: З ҳотелу Праҳа уž ниc незбйло. Подíвежте се, жак šэл к земи“ (cс). иДНЕС.cз (2014-йил 10-июн). Қаралди: 2023-йил 10-май.
- ↑ Куčэра. „Збоřэнý соcиалистиcкý монумент: Лухуснí ҳотел про комунистиcкé папалášэ здемоловал нежбоҳатší Čэч“ (cс). ČтиДома.cз (2021-йил 17-сентябр). Қаралди: 2023-йил 11-май.Куčэра, Жакуб (Септембер 17, 2021). „Збоřэнý соcиалистиcкý монумент: Лухуснí ҳотел про комунистиcкé папалášэ здемоловал нежбоҳатší Čэч“ [Дестроед соcиалист монумент: Лухурй ҳотел фор Cоммунист партй оффиcиалс wас демолишед бй тҳе ричест Cзеч]. ČтиДома.cз (ин Cзеч). Ретриэвед Май 11, 2023.
- ↑ „Cзеч биллионаире Петр Келлнер ис амонг фиве киллед ин Аласка cраш“. ББC Неwс (2021-йил 29-март). Қаралди: 2023-йил 10-май.
