Howard Florey
ФЛОРИ (Флорей) Хоуард Уолтер (1898. 24.9, Аделаида, Австралия — 1968.21.2, Оксфорд) — инглиз патологи; Лондон қироллик жамияти аъзоси (1941), президенти (1960—65). Аделаида университетини тугатган (1921); Шеффилд университети (1931 —34) ва Оксфорд институти (1935 —62) профессор Оксфорд Қироллик коллежи ректори (1962—68). Илмий фаолияти капилляр қон айланиши патологияси, яллигланиш жараёнлари, лимфоцитлар функсияси, лизоцим ва антибиотикларга оид. Ф. илк бор пенициллинни одам ва ҳайвонларни даволашда қўллаган (1940). Нобел мукофоти лауреати (1945, А. Флеминг ва Э. Чейн билан ҳамкорлиқда)[1].
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Олим ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |