Ҳоwл'с Мовинг Cастле
Ҳоwл'с Мовинг Cастле (японча: ハウルの動く城, Ҳауру но игоку ширу, таржимаси „Ҳоwлнинг ҳаракатланувчи қал’аси“) – тўлиқ метражли аниме, Гҳибли студияси томонидан 2004-йил чиқарилган. Япон режиссёри Ҳаяо Миязаки томонидан инглиз ёзувчиси Диана Wйнне Жонеснинг ҳудди шу номли романидан илҳомланиб яратилган. 78-Осcар мукофотига „Энг яхши анимацион тўлиқ метражли филм“ учун номзод бўлган, лекин „Wаллаcе & Громит: Тҳе Cурсе оф тҳе Wере-Раббит“ га ютқазган. Миязаки сўзларига кўра, Ҳоwл қал’аси рус эртакларидаги товуқ оёқли кулбадир[1].
| Ҳоwл'с Мовинг Cастле | |
|---|---|
|
| |
| Режиссёр(лар) | Ҳаяо Миязаки |
| Продюсер(лар) | Тошио Сузуки |
| Ссенарий муаллиф(лар)и |
Ҳаяо Миязаки |
| Ролларда | |
| Бастакор(лар) | Жоэ Ҳисаиши |
| Оператор(лар) | Ацуши Окуи |
| Монтажёр(лар) | Такеши Сеяма |
| Студия | Студио Гҳлибли |
| Дистрибютор | Тоҳо |
| Премера санаси |
|
| Давомийлик | 119 дақиқа |
| Мамлакат |
|
| Тил | Япон |
| Бюджет |
¥2.4 миллиард 24$ миллион |
| Даромад |
¥23.2 миллиард 236$ миллион |
Сюжети
Қизлар қалбини „ўғирлаш“ билан машҳур бўлган сирли сеҳргар Ҳоwлнинг ҳаракатланувчи қал’аси шляпачи Сопҳиэнинг шаҳри яқинида пайдо бўлганда қизнинг камтарона ҳаёти бутунлай ўзгаради. Бу мовий кўзли йигит уни икки ҳарбийнинг таъқибидан қутқариб, севиб қолади. Бироқ, йигит билан бундай ҳаяжонли сайр ёш шляпачи қиздан унинг гўзаллиги ва ёшлигини талаб қилади.
Сопҳиэ Ҳоwл билан учрашган куни кечаси Сопҳиэнинг уйида рашкчи Ташландиқ ўлка Жодугари пайдо бўлади ва қизни кампирга айлантириб қўяди. Бу воқеадан сўнг Сопҳиэ уйини тарк этади ва жодудан ҳалос бўлиш учун шар ташқариси томон йўл олади. Йўлда у дала қўриқчисига – Шахзода Жустинга дуч келади, Сопҳиэ уни „шолғом бош“ деб атайди. Қўриқчи Сопҳиэни ғалати бинога – Ҳоwл қал’асига киришига ёрдам беради. „Бувижон“ Софпҳиэ, қал’а эгасидан рухсат сўрамасдан, ўзини ўзи пўлатдан ясалган „товуқ оёқлари“ устидаги ғалати баҳайбат кўчма уйнинг тозаловчиси қилиб тайинлайди. Вақт ўтиши билан бироз ғалати бўлса ҳам қиз қал’ада оила топади. Қал’ада оловли иблис Калсифер, Ҳоwлнинг шогирди Маркл ва кучли ёш сеҳргар, қал’анинг эгаси Ҳоwл яшайди. Сопҳиэ Ташландиқ ўлка Жодугарининг лаънатини ўзидан олиб ташлашни хоҳлайди, лекин бу афсунни амалга оширган жодугар ҳам жодудан уни ҳалос қила олмайди. Бундан ташқари, жоду Ҳоwлни, Калсиферни, дала қўриқчисини ва ҳатто жодугарнинг ўзини ҳам лаънатлагани маълум бўлади. Лаънатлар сирларини очиш ва уларни йўқ қилиш учун қаҳрамонлар кўп синов ва саргузаштларни бошдан кечиришади.
Бош қаҳрамонлар
Сопҳиэ Ҳаттер (японча: ソフィー・ハッター, Софī Ҳаттā) – филмнинг бош қаҳрамони, узун қора ўрим сочли, шляпа дўконида ишловчи, меҳнацевар ва камтар ўн саккиз ёшли қиз. У ўзини содда ва ҳунук „кулранг сичқон“ деб ҳисоблайди. Унинг қувноқ синглиси Летти шаҳарнинг „Сезарлар“ номли энг зўр пишириқ-кафесида ишлайди ва ўзининг жозибаси билан кўп мижозларни эътиборини тортади. Барча ўзгаришлар Сопҳиэ сирли сеҳргар Ҳоwл билан учрашганда содир бўлади, шундан сўнг Ташландиқ ўлка Жодугари қизни лаънатлайди ва қари кампирга айлантириб қўяди. Унинг ҳақиқий ёши уҳлаётганда ва яна қачонки қизнинг юраги севги билан тўлса қайтиб келади. Сюжет давомида, жоду заифлашади ва Сопҳиэ аста-секин ёшара бошлайди, ҳикоянинг сўнггида яна ўз ҳолига қайтган ёш Сопҳиэда калта ва кулранг сочлар қолади (ўрим сочини Калсиферга бериб юборган). Ҳоwлнинг ҳаракатланувчи қал’асида бўлиш унинг учун бутунлай янги ҳаёт ва янги саргузаштларни очади. Сопҳиэ – Миязакининг охирги филмларидаги каби типик персонаж: кучли иродаси ва ўжар характери бўлган, бошига тушадиган мусибат ва қийинчиликларни сабр ва виқор билан енгувчи, гўзал бўлмаган қиз.
- Овоз берган: Чиэко Баишō
Ҳоwл (японча: ハウル, Ҳауру) – филмнинг бош қаҳрамони, қал’анинг сирли ва жозибали хўжайини. Қудратли сеҳргар, мадам Сулиманнинг охирги шогирдларидан бири. Гап-сўзларга кўра, Ҳоwл гўзал қизларнинг юрагини ўғирлайди, лекин аслида у – олов иблиси Калсифер билан сирли битим тузган ёлғиз ва кучли афсунгар. „Бувижон“ Сопҳиэ унинг ҳаётига кириб келганида, аввал унинг қал’асини тозалаб юради, кейинчалик Ҳоwлни иблисга айланишини тўхтатишга ҳаракат қилади. Ҳоwл болалигида юрагини Калсиферга бергани учун Калсифер унинг хизматкорига айлангани маълум бўлади. Вақт ўтиши билан Ҳоwл Сопҳиэга ҳеч кимга ишонмаган сирларини айтади. Оҳир-оқибат улар бир-бирини севиб қолади ва жодудан ҳалос бўлади.
- Овоз берган: Такуя Кимура
Калсифер (японча: カルシファー, Карушифā) – ёқимтой олов иблиси, Ҳоwл қал’асининг ўчоғида яшайди. У думалоқ кўзлари, чўзилган оғзи ва оловли қўллари билан ҳақиқий олов шарига ўхшайди. Овқат ва ўтин билан озиқланади. Ҳоwл билан келишув тузган: Калсифер қал`ни тарк этмасдан уни ҳаракатга келтириши керак ва Ҳоwл, ўз навбатида, Калсифернинг кучидан фойдаланади.
Чиқарилиши
Филм бутун дунё бўйлаб кассада 235 миллион АҚШ доллари атрофида даромад келтирди[2].
Мукофотлар ва номинациялари
- 2004 – Венеция кинофестивалида „Голден Оселла“ мукофоти
- 2005 – энг яхши аниме филми учун Токио Аниме мукофоти
- 2006 – энг яхши анимацион филм учун „МТВ-Россия“ мукофотига номзод
- 2006 – Энг яхши анимацион филм учун „Оскар“ га номзод (Ҳаяо Миязаки)
- 2006 – Энг яхши анимацион филм учун „Сатурн“ мукофотига номзод
- 2006 – „Анниэ“ мукофотининг учта номинацияси: энг яхши анимацион филм, энг яхши режиссёр (Ҳаяо Миязаки), энг яхши ссенарий (Ҳаяо Миязаки)
- 2006 – Италия миллий киножурналистлари синдикатининг „Энг яхши хорижий филм режиссёри“ учун „Кумуш лента“ мукофотига номзод (Ҳаяо Миязаки)
- 2007 – Энг яхши ссенарий учун „Небула“ мукофоти (Ҳаяо Миязаки, Доналд Хуитт, Синдиэ Девис Хуитт)
Манбалар
- ↑ белкун. „Аниме Ходячий замок - Шагающий замок Хаула“ (русча). ня-жоурнал.ру (24-апрел 2012-йил). 2021-йил 6-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 6-январ 2021-йил.
- ↑ Ходячий замок Бох Оффиcе Можода