Ҳубал — қад. араб мифологиясида қурайш қабиласининг худоси. Авлод-аждодлар, ой ёки одмон худоси, қабиланинг ҳомийси ҳисобланган. Ҳ. Каъ-банинг бош худоси деб эътироф этилган, у ўнг қўли олтиндан, қолган аъзолари тошдан қилинган одам қиёфасидаги ҳайкал шаклида тасвирланган. Ислом пайдо бўлганидан кейин мушриклар Ҳ.ни Макканинг. бош худоси сифатида Аллоҳга қарши қўйишган. Макка фатҳидан сўнг Ҳ. санами Каъбадан чиқарилиб, парчалаб ташланган.