Ҳуд (арабча: هود‎‎) — Қуръонда зикр қилинган пайғамбарлардан бири. Қуръонга кўра, у Од қавмидан бўлиб, ўз қавмини ҳидоятга бошлаш учун пайғамбар қилиб юборилган. Бу қавм гавдали, жисмонан бақувват кишилар бўлиб, Яман ва Уммон ўртасидаги Аҳқоф деган жойда яшаган. Улар бутларга сиғинган, ёлғиз Аллоҳга ибодат қилишга даъ-ват этган Ҳудни таҳқирлаб, ёлғончи ва ақли заиф деб аташган. Ҳуд ўз қавмини агарда ёлғиз Аллоҳга ибодат қил-масалар аввалда ўтган саркаш қавмларга бўлгани каби, буларга ҳам Аллоҳнинг азоби нозил бўлишидан огоҳлантиради. Аммо Од қавми бари бир ўз залолатида давом этаверди ва Ҳудга итоат этмади. Шундан сўнг Аллоҳ 3 йил ёмғир ёғдирмай, қурғоқчиликка гирифтор эца ҳам, бу қавм тавба-тазарру қилмаган. Ўз қавмининг имон келтиришидан умидини узган Ҳуд ўзига имон келтирган мўминлар билан Маккага кетиб ўша ерда вафот этган. Ҳидоятга юрмаган қавм устига эса Аллоҳ кучли бўрон юбориб, ҳаммаларини ҳалок қилди ("Алҳоққа" сураси, 6—7-оятлар)[1].

Манбалар

  1. ↑ Файл:Натионал Энcйcлопедиа оф Узбекистан лого.пнг „Ҳуд“, Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (Ҳ-ҳарфи). Тошкент: „Ўзбекистон миллий энсиклопедияси“ Давлат илмий нашриёти, 2000–2006-йиллар.

Ҳаволалар